Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:21

OzodDayjest: Хоразмда 12 минг доллар пора олган судья 10 йилга кесилди


Урганчда 12 минг АҚШ доллари пора талаб қилган судья қамалди.Бош прокурор жиноятларни яшириш ҳолатлари ҳамон учраётганини тан олди. Жорий ҳафтада маҳаллий матбуотмана шулар ҳақида ёзди.

Хоразмда 12 минг доллар пора олган судья 10 йилга кесилди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьяси З.И. порахўрлиги учун маҳкамага тортилди (“Ҳуқуқ”, 9 май).

Урганчлик М.А. туман ҳокимлиги зиммасига ерга эгалик ҳуқуқини белгилаш мажбуриятини юклаш ҳақида судга даъво аризаси берган. Судья эса вазиятдан фойдаланиб қолишга уриниб, ишни ҳал қилиб бериш эвазига аризачидан 12 минг АҚШ доллари пора талаб қилади.

Қайд этилишича, адолат пешвоси З.И. талаб қилинган порани олаётганда ушланган.

Тамагир судья суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида маълум муддатга ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ва унга 10 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Бош прокурор жиноятларни яшириш ҳолатлари ҳамон учраётганини тан олди

Ўзбекистонда жиноятларни ҳисобга олмай яшириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан инсон ҳуқуқларини бузиш, ор-номус ва қадр-қимматни топташ ҳолатлари ҳамон учрамоқда, деб хабар берди бир қатор матбуот нашрлари.

Ушбу ҳолатни Бош прокурор Отабек Муродов Сенатнинг 3-4 май кунлари ўтган 19-ялпи мажлисидаги ҳисоботида қайд этган.

Тезкор-қидирув ишлари лозим даражада олиб борилмагани натижасида жиноятларнинг 3737 таси (15,7 фоизи) фош этилмаган, қидирувдаги шахсларнинг 8188 нафари (59,5 фоизи) ушланмаган.

Бош прокурор ўз ҳисоботида давлат бошқаруви органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини бузиш ҳолларига чек қўйишга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаган.

Бухорода тўрт киши Қрим-Конго касаллигига чалингани аниқланди

Бухоро вилоятида Қрим-Конго касаллигига чалинган 4 нафар бемор рўйхатга олинди. Бу ҳақда матбуот нашрлари орқали Давлат санитария эпидемиология назорати маркази бўлим бошлиғи Фарҳод Қурбонбеков маълум қилган.

Беморларнинг барчаси чўпонлар бўлиб, чорва молларига қараш пайти ўта хавфли касалликни юқтириб олганлар.

Масъуллар мазкур касалликни қўзғатувчи каналар ўта чидамли экани, молхона девори тирқишларида ўн йилгача оч ётса ҳам ўлмаслигидан огоҳлантирган.

Яқинда Чимкент шифохонасида ҳомиладор аёл ва уни даволаган 5 нафар шифокор ана шу хасталикдан вафот этган.

Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги Африка давлатларида тарқалган Эбола вируси каби ўта хавфли хасталик саналади.

Касалликнинг авж олишига об-ҳавонинг тез исиб кетиши ва каналар кўпайиши сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG