Линклар

Шошилинч хабар
13 ноябр 2019, Тошкент вақти: 20:32

Россияда "Сухой Супержет-100" учоқларида амалга ошириладиган ўнлаб парвозлар бекор қилинди


Россиянинг "Аэрофлот" ширкати "Сухой Супержет-100" учоқларида амалга ошириладиган ўнлаб парвозлар бекор қилинганини маълум қилди.

Ширкат 5 май кунги 41 одам ўлимига сабаб бўлган учоқ ҳалокати ортидан бу ҳақда эълон қилди.

10 май куни Уфа, Ижевск, Челябинск, Ростов-Дон, Магнитогорск, Архангельск, Краснодар, Саратов, Нижний Новгород, Белгород, Қозон, Волгоград, Пермь и Вильнюс рейслари бекор қилинган.

Бундан олдин "Аэрофлот" "Сухой Супержет-100" учоғида амалга ошириладиган Минеральные Воды, Тюмень, Самара, Ростов-Дон, Оренбург, Астрахань, Краснодар, Саратов, Нижний Новгород, Ульяновск, Уфа, Таллин шаҳарларига қатновни вақтинча тўхтатганди.

"Аэрофлот" бу рейслар вақтинча бекор қилиниши сабабини айтмаган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG