Линклар

Шошилинч хабар
17 октябр 2019, Тошкент вақти: 11:20

Украинада чўчқа ёғли шоколад ва музқаймоқ оммалашмоқда


Агар ҳаётни шоколад қутисига ўхшатсак, айрим украиналик қандолатчилар қутидан ташқарида яхшироқ фикрлайди.

Украина ғарбидаги Львов шаҳрининг “Сало” ресторани сурланган чўчқа ёғидан тайёрланган славян салосини ҳар бир нарсага қўшиб берадиган емакхона сифатида ном қозонган. Ресторанда салоли суши ўрамалари, ҳатто қулоққа ғалати эшитилувчи салоли музқаймоқ ҳам тортилади, аммо мухбиримиз уни татиб кўришга журъат қилмади. Лекин ичига сало солинган мана бу шоколад қутилари чўчқа гўштидан ҳам яхши бизнес қилиш мумкинлигини исботлаб турибди.

Ичига сало солинган турли-туман шоколадлар. Олхўри ва ялпиз ҳидлилари бор.
Ичига сало солинган турли-туман шоколадлар. Олхўри ва ялпиз ҳидлилари бор.

Рестораннинг арт-директори Ольга Бабан ишлари юришиб кетган кунлари 300 қутигача салоли шоколад сотаётганини айтади.

‒ Яқинда, адашмасам, Литвадан келган сайёҳларни меҳмон қилдик. Улар ўша куни 150 қути шоколад сотиб олди, ‒ деди у.

Сало Украинада худди Италия спагеттиси сингари тимсолга айланган. Украинларнинг салога ишқибозлиги ҳақида кўп латифалар тўқилган. Мана шулардан биттаси – украин талаба уйига хат ёзяпти: “Менга сало юборинг, салом, она!”

“Шоколадли сало” – кўплаб украиналиклариннг ушбу сурланган ёғни хуш кўриши устидан кулишни ифодаловчи ибора. Иккита бир-бирига зид ноз-неъматни бирлаштириш ғоясининг ўзига яраша тарихи бор. 2000 йиллар бошида Украинанинг қандолатчилик компанияси 1 апрель – кулги кунида “шоколаддаги сало”ини ишлаб чиқара бошлаган эди. Лекин ёзилишича, у карамель билан унга қўшилган қайта ишланган ёғ аралашмасидан иборат эди.

Бабанга кўра, унинг ресторани тайёрлаётган маҳсулотда “ҳамма нарса табиий”, “рестораннинг ўзида тайёрланади, қутиларга жойланади ва сотилади. Украинанинг ҳеч қаерида бунақа нарсани топа олмайсиз”.

Салоли шоколадлар қутиси. Қутига жойланган 15 дона ширинлик 100 гривнадан (4 доллар) сотилмоқда.
Салоли шоколадлар қутиси. Қутига жойланган 15 дона ширинлик 100 гривнадан (4 доллар) сотилмоқда.

Журналист Amos Chapple​ шоколадлардан бирини қутисидан олгандан сўнг уни синдириш ва ичидаги оппоқ ипаксимон ёғни кўриш учун тишини тишига қаттиқ босишига тўғри келди. Бироқ ароқ ичгандан сўнг газак қилинадиган салодаги туз таъмини туяман деб чайнаб, ҳафсаласи пир бўлди. "Ёғли бўтқа чайналган лаб бўёғини эслатди менга", дейди журналист.

Маҳаллий аҳоли салога ўралган сушини пиво билан тановул қилишни ёқтиради. Ресторанлар ҳафтасига 7 кун очиқ туради.
Маҳаллий аҳоли салога ўралган сушини пиво билан тановул қилишни ёқтиради. Ресторанлар ҳафтасига 7 кун очиқ туради.

Бироқ татиб кўрган кўплаб кишилар ширинликни мақтаб, “Жуда хурсандмиз, сало билан шоколаддан тайёрланган ажойиб таом. Уни анчадан бери татиб кўришга интиқиб юрган эдик. Орзумиз ушалди”, деб ёзди.

“Ажойиб манзил, ажойиб сало”, − деб ёзди бошқа бир киши.

Ресторан интерьери, унда сало мавзусидаги санъат акс этган.
Ресторан интерьери, унда сало мавзусидаги санъат акс этган.

Бабан нега сало бутун Украинани забт этаётганини фақат тахмин қилади: “Балки уни ота-боболаримиз истеъмол қилгани учундир. У – соғлом таом”, – деди у “Озодлик” радиоси мухбирига ва “камроқ миқдорда” истеъмол қилиш кераклигини ҳам қўшиб қўйди.

XS
SM
MD
LG