Линклар

Шошилинч хабар
27 январ 2021, Тошкент вақти: 03:40

Ростовда газ портлаши ортидан икки одам ҳалок бўлди


Россиянинг Ростов вилоятида квартирада газ портлаб, икки киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлиши ортидан жиноий тергов бошланди.

Расмий маълумотларга кўра, портлашда яна икки одам жиддий жароҳат олган.

Ростов вилоятининг Каменский туманида 12 май куни содир бўлган портлаш туфайли бир неча квартира зарар кўрган.

“ТАСС” агентлиги терговчилар иморатни газ билан таъминлаган ширкат ҳужжатларини қўлга киритганини хабар қилди.

Январь ойида Ростовнинг Шахти шаҳрида турар-жой иморатида содир бўлган портлаш беш кишининг умрига зомин бўлган эди.

XS
SM
MD
LG