Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 10:12

ИИВ милицияга сўроқ бергач ўзини осган андижонлик ҳақидаги мақолага "расмий муносабат" билдирди


Ўзбекистонлик йигит орган ходимларининг қийноғидан сўнг ўзини осгани иддао қилинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:28 0:00

Ўзбекистонлик йигит орган ходимларининг қийноғидан сўнг ўзини осгани иддао қилинди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Озодлик радиосининг “Андижонлик йигит орган ходимларининг қийноғидан сўнг ўзини осгани иддао қилинди” лавҳасига муносабат билдирди.

Озодлик радиосига 11 май куни марҳумнинг яқинлари Андижон шаҳрининг Бектош Раҳимов маҳалласида яшайдиган 33 яшар Бекзодбек Юнусов 10 май куни уйининг омборхонасида осилган ҳолда топилгани, у 4 май куни тушдан кейин шаҳар ИИБ бўлими ходимлари томонидан ноқонуний дори сотишда гумонланиб ушлангандан сўнг қийноққа солиниб, ундан синглисининг ноқонуний дори савдоси билан шуғулланиши ҳақида кўрсатма олинганини айтган эдилар.

Яқинларининг иддао қилишича, Бекзодбек Юнусов шундан сўнг ўзини осган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бу лавҳага 12 май куни тезкор муносабат билдирди.

Бироқ бу “Расмий муносабат”да Озодлик радиоси мақоласи орқали жамоатчиликка маълум бўлган фактлардан бошқа деярли ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Бекзодбек Юнусов ўзини қийноқлар ортидан осгани тўғрисидаги иддао ҳеч қандай эътиборсиз қолдирилган.

Қуйида Ички ишлар вазирлигининг расмий муносабатини тўлиғича эълон қилмоқдамиз.

Расмий муносабат: “Андижонлик йигит орган ходимларининг қийноғидан сўнг ўзини осганлиги иддао қилинди” сарлавҳаси билан тарқатилган хабар юзасидан

Шу йилнинг 11 май куни ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқатилган хабар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, 2019 йилнинг 4 май куни соат 16.00ларда, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳар Б.Рахимов кўчасида жойлашган “Замин” ошхонаси олдида ўзини шубҳали тутган, Асака тумани “Деватаги” маҳалла фуқаролари йиғини Манжара кўчаси 152-уйда яшовчи 1977 йилда туғилган Хайдарова Махбубахон Хурсанбековна тўхтатилиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилганида, М.Хайдарова ўз ихтиёри билан қўлидаги 1 дона конвалютада бўлган “Феназепам” психотроп воситасини тақдим қилган. Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида М.Хайдарова ўз ихтиёри билан тақдим қилган “Феназепам” психотроп воситасини қаердан олганлиги сўралганида, ушбу психотроп воситасини 40 минг сўм эвазига ўзига таниш бўлган Андижон шаҳар, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролари йиғини, Мангулик кўчаси 18-уйда яшовчи, муқаддам 2019 йил 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан судланган, устачилик билан шуғулланадиган, 4 йил 9 ой 18 кун озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган (суд томонидан сутканинг кечки соат 22.00дан эрталабки 06.00га қадар яшаш уйидан чиқиш чекланиши ҳақида чеклов ўрнатилган) 1986 йилда туғилган Юнусов Бегзодбек Хамидовичдан олганлигини маълум қилган.

Б.Юнусов билан ўтказилган суҳбатда у хақиқатдан ҳам синглиси Андижон шаҳар Б.Рахимов кўчаси 20-уйда яшовчи, муқаддам 2018 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан судланган, ҳозирда 2 йиллик синов муддатини ўтаб келаётган 1989 йилда туғилган Хаитбоева Гулнозахон Хамидовнага телефон қилиб, уни топшириғига асосан Г.Хаитбоеванинг танишидан “Феназепам” психотроп воситасини олиб, М.Хайдаровага берганлигини маьлум қилган.

Мазкур ҳолатни ҳужжатлаштириш мақсадида, тезкор ходимлар томонидан ушбу ишга алоқадор шахслар Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси биносига олиб келиниб, гумон қилинган шахслар билан боғлиқ ҳолатлар расмийлаштирилиб, Б.Юнусов ва М.Хайдароваларнинг кўргазмалари икки нафар холислар иштирокида видеотасвирга туширилган.

2019 йил 4 май куни мазкур ҳолатни расмийлаштириш жараёнида фуқаро Б.Юнусов ва М.Хайдаровалар билан боғлиқ суриштирувни тўла, ҳар томонлама ва холисона бўлишини таъминлаш мақсадида тиббиёт ходимлари иштирокида тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг соғломлиги ҳақидаги маълумотнома иш ҳужжатларига қўшилган.

Суриштирув ҳужжатлари расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний ҳал этишлик учун Андижон шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлимига тақдим этилган.

2019 йил 10 май куни Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 1-сон ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими таянч пунктлари профилактика инспектори Ф.Исамиддинов шу куни соат 19.00ларда, Б.Рахимов кўчаси 20-уйда яшаган, Юнусов Бегзод Хамидович номаълум сабабларга кўра, яшаш уйи омборхонасининг тўсинига арқон билан ўзини-ўзи осиб ўлдирганлигини телефон орқали хабар қилган.

Воқеа жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган ва кўздан кечириш вақтида Б.Юнусовнинг ётоқхонасидан картон қутининг ички тарафига кўк сиёҳли қаламда “Мендан рози бўлинглар, мени кечиринглар” ёзуви мавжуд қўлёзма олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмокда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

XS
SM
MD
LG