Линклар

Шошилинч хабар
11 декабр 2019, Тошкент вақти: 03:04

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси коррупция жанжали ортидан истеъфо берди


Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Идрис Кадиркулов.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Идрис Кадиркулов ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. Бу борадаги фармонни 15 май куни президент Сўўрўнбай Жээнбеков имзолади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси коррупция жанжали ортидан истеъфо берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00

Кадиркулов терговга ҳалақит қилмаслик учун истеъфо берганини билдирди

Идрис Кадиркулов ёзма равишда эълон қилган расмий баёнотида Давлат рўйхатга олиш хизматидаги коррупция жанжали ва бу ташкилотдаги коррупцияга алоқаси борлиги тўғрисида турли хабарлар тарқатилгани ортидан истъефо берганини билдирди.

“Миллий хавфсизлик қўмитаси Давлат рўйхатга олиш хизмати раҳбарларининг ноқонуний фаолияти юзасидан етарли далил-исботларга эга экани бир неча маротаба хабар қилинди. Шунга қарамай, бу воқеа жамоатчилик орасида қизғин бахс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, мен тергов ишларига тўсқинлик қилишим мумкинлиги тўғрисидаги фикрларни рад этиш мақсадида Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари лавозимидан истеъфо беришга қарор қилдим”, дейилади Идрис Кадиркулов баёнотида.

Депутат махсус хизмат раҳбарини текшириш учун комиссия тузишни таклиф қилди

Айни пайтда 15 май куни парламент депутати Дастан Бекешов Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг Давлат рўйхатга олиш хизматидаги коррупцияга алоқадорлиги тўғрисидаги иддаоларни текшириш учун махсус депутатлар комиссиясини ташкил этишни таклиф қилди.

-Матбуотда Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ҳам бу ишларга алоқаси бор, деган хабарлар пайдо бўлди. Парламент бу маълумотларга муносабат билдириши лозим. Акс ҳолда халқ бизни тушунмайди. Шунинг учун комиссия тузиб, маълумотларни ўрганиб, жамоатчиликка ошкор этсак тўғри бўлади, - деди Бекешов.

Парламент раиси Дастан Жумабеков комиссия тузилишига қарши эмаслигини билдирди.

Мавзу тарихи

Аввалроқ Давлат рўйхатга олиш хизмати раисининг ўринбосарлари Руслан Сарибаев, Данияр Бакчиев, «Инфоком» давлат ширкати раҳбари Талант Абдуллаев “коррупция” айблови билан қўлга олинган эди.

Улар паспорт бланкаларини тайёрлаш бўйича ўтказилган тендерда ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Литва ширкатини қўллаб-қувватлаганликда ҳамда паспорт ишлаб чиқариш соҳасида коррупциявий схемаларни ташкил этганликда айбланмоқда.

Мазкур жанжал ортидан давлат рўйхатга олиш хизматининг раиси Алина Шаикова ишдан бўшатилган.

Алина Шаикова 2018 йилнинг 6 декабрида Идрис Кадиркулов ва президент маслаҳатчиси Дастан Догоевни Швейцариянинг «КБА НотаСис С.А.» ширкати манфаатларини олға сурганликда айблаб, баёнот берган эди.

Шаиковага кўра, Идрис Кадиркулов уни Бишкекдаги ресторанлардан бирига таклиф қилган ва паспорт бланкларини ишлаб чиқарувчи Швейцария ширкати вакиллари билан таништирган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси Шаикованинг бу баёнотини тасдиқлаган ва бундай учрашув бўлганини тан олган. Бироқ хавфсизлик қўмитаси бу учрашув “давлат манфаатларидан келиб чиқиб ташкиллаштирилган тадбир” бўлганини таъкидлаган.

Ўзбекистон билан паралеллар

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон матбуоти 2018 йил 31 январда ДХХ раиси вазифасига тайинланган ва 2019 йил 8 февралда лавозимидан бўшатилган Ихтиёр Абдуллаев коррупцияда айбланаётгани тўғрисида хабар берган эди.

Жумладан, Хabar.uz нашри 4 май куни “У “хизмат”нинг аввалги гегемонлик кайфиятини қўмсашда, ҳуқуқий чегарадан чиқиб, коррупция ва порахўрлик ботқоғига ботганликда айбланмоқда. Президент бу ҳолатда ғалвирни баланд кўтаришга мажбур бўлди ва унга сиёсий ишончсизлик билдирди”, деб ёзган эди.

Мазкур хабар Озодлик радиосининг Ихтиёр Абдулалев қамоққа олингани тўғрисидаги маълумотларини билвосита тасдиқлади.

Озордлик 53 яшар Ихтиëр Абдуллаев нисбатан 11 февралда қамоққа олинганини билдирган эди.

Шарҳларни кўринг (1)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG