Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 00:20

АҚШ Давлат департамент Ироқдаги ишчиларига мамлакатни тарк этишни буюрди


АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига қарашли бино.

АҚШ Давлат департаменти Эрон билан муносабатлар кескин тус олаётган бир пайтда қўшни мамлакат Ироқдаги АҚШ элчихонаси ходимларига Ироқни тарк этишни буюрди. Бағдоддаги элчихонанининг маълум қилишича, мамлакатда фақат фавқулодда вазиятларда иш олиб борувчи ходимлар қолиши керак.

Элчихона 15 май куни эълон қилган билдирувда буйруқ ҳам элчихонадаги, ҳам Ирбил шаҳридаги консуллик ходимларига тегишли эканлиги айтилади.

“Нормал виза хизматлари ҳар икки жойда вақтинча тўхтатилади. Айни дамда АҚШ ҳукумати Ироқдаги АҚШ фуқароларига чекланган тарзда хизмат кўрсата олади холос”, дейилади билдирувда.

12 май куни Бағдоддаги АҚШ элчихонаси мамлакатдаги вазият кескинлашганини айтиб, АҚШ фуқароларига Ироққа келмасликни тавсия қилган эди. Аммо элчихона АҚШ фуқароларига қандай хавф таҳдид солаётганини очиқламади.

Ўтган ҳафтада АҚШ давлат котиби Майк Помпео Бағдодга кутилмаган ташриф билан бориб, Ироқ расмийлари билан Эроннинг “авж олаётган ҳаракатларини” муҳокама қилди. Унинг ташрифидан олдинроқ эса АҚШ Эрон Форс кўрфазида ўз манфаатларига таҳдид солаётганини айтиб, кўрфазга учоқташир кемаларини юборган эди.

XS
SM
MD
LG