Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2019, Тошкент вақти: 02:38

Олий суд қуйи инстанция судининг Озодлик журналисти уйини тортиб олиш тўғрисидаги ажримини бекор қилди


Адвокат Умид Давлетов (ўнгда) ва журналист Ғайрат Бобожонов Олий суд биноси олдида. Тошкент, 2019, 16 май.

16 май куни Ўзбекистон Олий суди ака-ука Бобожоновларнинг уйини тортиб олиш тўғрисидаги Урганч туман суди қарорини бекор қилди.

Бу ҳақда судда Бобожоновлар манфаатларини ҳимоя қилган адвокат Умид Давлетов хабар қилди.

Давлетовга кўра, иш Олий суд судьяси Акмал Муродов раислигида, судья Наргиза Маҳкамова ва Муҳаббат Рабиевалар ҳамда прокурор Қўшимов Жамшидлар иштирокида кўриб чиқилган.

Адвокат Умид Давлетовнинг айтишича, Ғайрат Бобожонов ва Шуҳрат Бобожоновнинг Хоразм вилоятидаги уйлари уларнинг хусусий мулки дея эътироф қилиниб¸ қуйи судларнинг барча қарор ва ажримлари бекор қилинган.

ББСнинг “Ньюс найт” дастури учун Хоразмда мажбурий меҳнат ҳақида лавҳа суратга олган. “Очиқ Осиë”, “Франс 4” канали, “Немис тўлқини”¸ “Озодлик” каби оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилган журналист Ғайрат Бобожонов Озодлик билан суҳбатда суд қароридан мамнунлигини билдирди.

Журналистларнинг уйларини мусодара этиш қарори қабул қилинган 2018 йил февралидаги маҳкама жараëнини ўрганиб чиққан Тошкентдаги “Симай” адвокатлик идораси раҳбари Сергей Майоровнинг Озодликка айтишича, жараëнда суд-процессуал нормалари бузилган, уй эгалари судда қатнаштирилмаган ва ëлғон гувоҳликлардан фойдаланилган. Суд қарори эса олти ой ўтиб, уй эгаларига берилган.

“Озод Европа – Озодлик радиоси” (RFERL) нинг Вашингтондаги қароргоҳи 2018 йилнинг 1 ноябрида баëнот чиқариб, “Озодлик” журналисти Шуҳрат Бобожоновга тегишли Урганч туманидаги ҳовлининг мусодара қилинишини “журналистнинг касбий фаолияти билан боғлиқ сиëсий ўч олиш”, деб атаган эди.

Ўзбекистондаги журналистик фаолиятига қилинган тўсқинлик ортидан 2001 йилда Германиядан сиëсий қочқинлик олган Шухрат Бобожонов касбий фаолияти боис уйи олиб қўйилгани юзасидан жорий ойда Ўзбекистонга ташриф буюраëтган Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга мактуб ëзган эди.

XS
SM
MD
LG