Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 11:59

Туркманистонда бир актёрга соқол қўйишга рухсат берилди


Туркманистонда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари "Туркманфильм" бирлашмаси директори томонидан имзоланган мактубни ўзаро ўртоқлашмоқда. Ҳужжатда актёр Анна Меляевга соқол ва мўйлов қўйишга рухсат берилиши айтилган.

Киностудия раҳбарига кўра, президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистон-Буюк ипак йўлининг юраги” деб номланган китоби асосида тарихий бадиий фильмни суратга олинмоқда.

"Фильмда ўтмишга оид тарихий саҳнани суратга олиш кўзда тутилган. Шу сабабли, бош қаҳрамон ролини ижро этувчи Анна Меляевга бирлашма томонидан фильм суратга олиниши даврида соқол ва мўйлов қўйишга рухсат берилди", – дейилади 2019 йил 28 январда имзоланган ва куни кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хатда.

Туркманистон расмийлари одамлардан соқол қўймаслигини талаб қилади, акс ҳолда улар диний экстремизмда айбланишлари мумкин. Соқол қўйишга оид чекловлар давлат тадбирларида иштирок этадиган оқсоқолларга тааллуқли эмас.

Туркманистонга қўшни Ўзбекистон ва Тожикистонда ҳам соқол қўйишда чекловлар жорий этилган. 2016 йилда тожик милицияси 13 мингга яқин фуқаронинг соқолини мажбуран олдириб ташлаган эди.

XS
SM
MD
LG