Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 19:07

Килограмм эталони ўзгарди


Олимлар жорий йилнинг 20 май куни оғирлик ва ҳароратнинг янги таърифларини қабул қилдилар. Янги таърифлар табиатнинг умумий қонунларидан олинган бўлиб, ўта аниқдир.

Янги ўзгаришлар кучга кириши ортидан бугунги кунга қадар қўлланилиб келинган килограмм эталони ўрнини квант нисбатдан олинган янги ўлчов эгаллади.

Шу кунгача платина ва иридий қоришмасидан тайёрланган цилиндр шаклидаги жисм 130 йил мобайнида дунё бўйлаб оғирлик эталони бўлиб келган эди. Ўтган йилнинг ноябрида эса бошқа бир неча ўлчов билан бир қаторда килограмм таърифини ўзгартиришга келишиб олинди.

Килограмм эталонини алмаштириш қарори қабул қилиниши ортидан Франция Метрология ва синовлар лабораторияси директори Томас Гренон килограмм жисмга асосланган сўнгги ўлчов бирлиги эканлигини айтган эди.

Эндиликда килограмм бир дона жисм оғирлиги асосида эмас, булки Планк константаси асосида таърифланади.

Хусусан, Планк константаси ёруғлик частотасининг ўша частотанинг квант энергиясига бўлган нисбатидан олинади. Бошқача қилиб айтганда, бу 6.626 х 10-34 жоуль сониясига тенг.

Эйнштейн ўзининг таниқли E = mc2 формуласи билан кўрсатиб берганидек, энергия вазн билан чамбарчас боғлиқ.

Планк константаси жисмни силжитиш учун керак бўлган механик энергияга асосланган ҳолда вазнни аниқлаш имконини беради.

Янги услуб тарафдорлари сўзларига кўра, у жисм вазнига асосланган ўлчовга солиштирганда камида миллион марта барқарорроқ бўлади.

Душанба куни, шунингдек, тизимда электр ток кучи бирлиги – ампер, термодинамик ҳарорат бирлиги – келвин ҳамда модда миқдори бирлиги – моль таърифлари ҳам ўзгарди.

Олимлар ўзгаришлар илм-фан соҳаси учун ўта муҳим бўлса-да, кундалик ҳаётда йирик ўзгаришлар кузатилмаслигини айтишди

XS
SM
MD
LG