Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2019, Тошкент вақти: 13:37

Исроил генеалогия ширкати мукаммал саломатлик тестини йўлга қўйди


Исроилнинг MyHeritage генеалогия ҳамда оилавий тарих ширкати янги ДНК тестини эълон қилди.

Тест натижасида киши аждодлари ҳамда турли касалликларга чалиниш хавфи бўйича ўнлаб батафсил ҳисобот тайёрланади.

MyHeritage DNA Health+Ancestry (Соғлиқ+Аждодлар) деб номланувчи янги тест фақат аждодлар ва этник келиб чиқиш ҳақида маълумот олиш имконини берувчи MyHeritage DNA Ancestry-Only (Фақат Аждодлар) тестини ўз ичига олади.

Health+Ancestry ДНК тести ёрдамида ҳар қандай одам ўз оилавий тарихи ва этник келиб чиқиши ҳақида маълумот олиши, янги қариндошларини аниқлаши ҳамда соғ-саломат юришини таъминлаш учун қўл келадиган маълумотни қўлга киритиши мумкин.

Health+Ancestry ДНК тестидан ўтганлар қандай генетик касалликларга мойиллиги борлигини билиб олади.

Тест ортидан тайёрланадиган ҳисоботлар орасида кўкрак саратони, Альцгеймер касаллиги, Паркинсон касаллиги каби иллатларга олиб келувчи муайян генлар ҳамда юрак хасталиги ва 2-типдаги диабет каби касалликларга олиб келувчи генлар гуруҳлари ҳақида билиб олиши мумкин.

Бундан ташқари, тест ота-онадан фарзандга ўтиши мумкин бўлган касалликлар ҳақида ҳам билиб олиш имконини беради.

Тест ортидан умумий ҳисоботда 11 та умумий генетик риск ҳисоботи, 3 та полиген риск унсурлари ҳамда 15 та касаллик ташиш ҳақида ҳисобот тайёрланади.

XS
SM
MD
LG