Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:05

Чемпион Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентда президент куёвларига меҳмон бўлди


Ҳабиб Нурмагомедов президент Мирзиёевнинг икки куёви - Отабек Умаров ва Ойбек Турсуновлар билан (Instagram)
Ҳабиб Нурмагомедов президент Мирзиёевнинг икки куёви - Отабек Умаров ва Ойбек Турсуновлар билан (Instagram)

UFC бўйича жаҳон чемпиони бўлган россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида президент Мирзиёевнинг куёвлари билан Тошкентда тушган суратини эълон қилди.

26 май кунги сана билан эълон қилган постида спортчи мезбонларга "самарқандча ош" тортилган ифторлик учун миннатдорлигини изҳор қилган.

"Бундай меҳмондорчилик учун сизларга раҳмат, биродарлар @oybek.b.tursunov, @otabek_muhammadalievich. Тошкентда ҳаво бироз салқинроқ экан, аммо ифтордаги самарқандча ош танани иситди", деб ёзди спортчи.

Асли Доғистонда туғилиб ўсган Ҳабиб Нурмагомедов – енгил вазнда амалдаги UFC чемипонидир. У бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

Унинг Ўзбекистонда ҳам мухлислари кўп ва Instagram тармоғида президентнинг куёвлари билан тушган сурати остида қолдирилган постларда ҳам асосан олқишлар ёғдирилган.

XS
SM
MD
LG