Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:20

Яқин Шарқдан 156 ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди

Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, 156 нафар ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келингани ҳақида хабар берди президент матбуот хизмати.

"Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади"¸ дейилади хабар давомида.

XS
SM
MD
LG