Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:31

Президент қизи танқиди ортидан мактаб формаси тўғрисидаги қарордан вақтинча воз кечилди


Мажбурий бўлиши айтилган янги мактаб формаси.
Мажбурий бўлиши айтилган янги мактаб формаси.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2019-2020 ўқув йилидан мактаб формаси мажбурий бўлмаслигини маълум қилди. У бу ҳақда Daryo нашрига берган интервьюсида гапирди.

Вазирга кўра, 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар учун мактаб формасини тикиш жуда катта ҳажмдаги ресурсларни талаб қилади. Мамлакат тўқимачилик саноати айни пайтда бу вазифанинг уддасидан чиқа олмаслиги мумкин.

Ҳудди шунга ўхшаш фикрни май ойининг охирида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари, президентнинг қизи Саида Мирзиёева ўзининг Facebook саҳифасида билдирган эди.

Президент қизининг фикрича, олдин шароит яратиш, кейин эса талаб қилиш керак.

"Албатта, бу осон иш эмас. Издан чиққан таълим тизимини тузатиш жуда катта маблағ, бир неча йил вақт ва илмий ёндашувни талаб қилади. Бу йўлда хатолар ҳам бўлиши мумкин, чунки бу жараён. Бироқ ҳозир шу ишларни бошламасак, эртага масала янада мураккаблашади", деб ёзган Саида Мирзиёева.

Президент қизининг бу масалага муносабат билдиргани OzodNazarнинг сўнгги сонида муҳокама қилинган.

Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги 2019−2020 ўқув йилидан бошлаб мамлакатда ягона мактаб формаси жорий этилганини ота -оналарга эслатганди. Ягона мактаб формаси тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йилнинг 15 августида қабул қилинган эди.

Ягона мактаб формаси тўғрисидаги таклифни 2017 йил августида президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган эди.

XS
SM
MD
LG