Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 15:13

Қозоғистон суди Current Time мухбирини мамлакатдан ҳайдади


5 июль куни Нур-Султон шаҳар суди Current Time TV лойиҳаси мухбири, қирғизистонлик Жазгул Эгембердиевага нисбатан Қозоғистонни 10 кун ичида тарк этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Суд шунингдек, журналистнинг 5 йил мобайнида Қозоғистонга киришини ҳам тақиқлади

Қозоғистон расмийлари Эгембердиевани мамлакатда 30 кундан зиёд қолиши ҳақида иммиграция расмийларига хабар бермаганликда айбламоқда.

Озодлик ва Америка овози радиолари ҳамкорликда йўлга қўйган Current Time TV лойиҳаси мухбири Эгембердиева 3 майдан бери Қозоғистондаги президент сайлови билан боғлиқ вазиятни ёритиб келаётганди.

Эгембердиева 6 июль куни ўтказилган аксилҳукумат намойишларини ёритишни режалаштираётган бўлган.

Кейинги йилларда Озодлик радиоси мухбирлари Қозоғистон ва бошқа Марказий Осиё давлатларида тобора кўпроқ тазйиқларга учрамоқда.

Сайлов арафасида Қозоғистон расмийлари ўнлаб мухбирга аккредитация бермади, сайлов давомида эса бир неча муxбир қисқа муддатга қўлга олинди.

Халқаро кузатувчилар 9 июнь кунги сайловларнинг демократик стандартларга мос ўтмаганини билдирди.

XS
SM
MD
LG