Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:47

Қозоғистонда ҳукуматга қарши намойишларда ўнлаб киши қўлга олинди (ВИДЕО)


Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари Олмаотадаги мухолифат норозилик намойиши вақтида бир кишини ҳибсга олмоқда.

Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг таваллуд куни - 6 июлда аксилҳукумат митингига чиққан ўнлаб намойишчи ҳибсга олинди.

6 июль куни Нур-Султон шаҳри кўчаларига намойишга чиққан кишилар форма ва фуқаролик кийимидаги полициячилар билан тўқнашди ҳамда полициянинг махсус автобусларига судраб олиб келинди.

Хавфсизлик кучлари агентлари экани айтилаётган кишилар “Озодлик” мухбирлари ва видеооператорларига ҳибсга олиш жараёнини тасвирга олишига шамсиялар биланг тўсқинлик қилди. Номаълум кишилар “Озодлик” мухбирларининг видео ва эфирга узатиш жиҳозларига шикаст етказди.

Баъзи ҳибсга олинганлар намойишга алоқаси бўлмаган кишилар бўлиб чиқди; бир аёлнинг “Озодлик”ка айтишича, дарё бўйида сайр қилиб юрганига қарамай, полициячилар 15 яшар фарзандини тутиб олиб кетган.

Нур-Султонда ўнлаб намойишчи ҳибсга олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00

6 июль куни кечгача Нур-Султонда камида 70 киши ҳибсга олинди. Мамлакатнинг тижорат пойтахтида ҳам тахминан шунча киши ушланди. Мустақил Vlast.kz вебсайти Олмаотада 100 га яқин киши ушланганини хабар қилди.

Чимкент, Қарағанда ва Орал шаҳарларида ҳам намойишлар ўтказилгани ва ўнлаб одам ҳибсга олингани ҳақида хабарлар бор.

Норозилик намойишларининг ташкилотчиларидан бири тақиқланган “Қозоғистоннинг демократик танлови” сиёсий партияси экани айтилмоқда. Унинг ортида 2009 йилдан бери муҳожиротда яшаётган олигарх Мухтар Аблязов туради.

Қозоғистон ҳукумати вакилларига узоқ вақтдан бери мухолифлик қилиб келаётган Аблязов ҳокимият идоралари билан бот-бот тўқнашмоқда. Ўтган йили суд унинг партиясини экстремистик ташкилот деб топган ва тақиқлаган эди.

6 июлда бўлиб ўтган норозилик намойишлари узоқ йиллардан бери мамлакатни бошқариб келаётган Нурсултон Назарбоев қўққисдан истеъфога чиқиб, Тоқаевни вориси деб атаганидан бери бўлаётган тадбирларнинг навбатдагиси бўлди.

Тоқаев 9 июнда бўлиб ўтган президент сайловида расман ғолиб чиққан эди. Аммо халқаро кузатувчиларга кўра, “сайлов пайтида тинч намойишчилар ҳибсга олинди, овоз бериш вақтида кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилди, бу демократик меъёрларга ҳурмат камлигини кўрсатди”.

XS
SM
MD
LG