Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2019, Тошкент вақти: 21:30

Туркия Россиядан С-400 тизимлари олиб келина бошлаганини маълум қилди


С-400 Ер-Ҳаво мудофаа тизими

Туркия Мудофаа вазирлиги 12 июль куни Россиядан Туркияга С-400 Ер-Ҳаво мудофаа тизимларининг илк қисмлари олиб келинганини билдирди. Вазирликнинг маълум қилишича, кейинги кунларда ушбу жараён давом этади.

Туркиянинг Россиядан ҳарбий мудофаа тизимларини харид қилиш қарори Анқара ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар кескинлашишига сабаб бўлган.

Агар Туркия 31 июлгача С-400 тизимларини сотиб олиш қароридан воз кечмаса, АҚШдан кейинги авлод F-34 қирувчи учоқларини олишига тўсиқ қўйилади.

Вашингтон Туркияни С-400 ўрнига НАТО мудофаа тизимларига мутаносиб бўлган Американинг Patrion тизимларини сотиб олишга чақириб келади.

Ўтган ойда Осакада бўлиб ўтган “Катта йигирмалик” саммитида АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашиб, уни Россиядан С-400 тизимларини харид қилмасликка ундаган эди.

XS
SM
MD
LG