Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2019, Тошкент вақти: 21:54

Пентагон Форс кўрфазида тижорий кемалар учун ҳарбий эскорт хизматини йўлга қўйишни режалаштирмоқда


Пентагон Форс кўрфазида кемаларни ҳимоялаш учун соқчи кемаларни сафарбар қилишни режалаштирмоқда.

Куни кеча Британия Эрон кемалари лари Британия нефть танкерига “ҳалал беришга” уринганини хабар қилган эди.

11 июль куни АҚШ генерали Марк Миллей Вашингон “тижорий кемалар учун ҳарбий эскортларни, денгиз эскортларини йўлга қўйиш учун коалиция тузиш устида ишлаётганини” маълум қилди.

Сенат Қуролли хизматлар қўмитаси олдида чиқиш қилган Миллей:

- Ўйлайманки, бу кейинги бир неча ҳафта ичида йўлга қўйилади, - деди.

Миллей ўз нутқи давомида денгизда эркин сузиш фундаментал ҳуқуқ эканлигини таъкидлади.

АҚШ кейинги ойларда Форс кўрфазида тижорий кемаларга қарши амалга оширилган бир неча ҳужум ортида Эрон ва унинг шериклари турганини айиб келади. Теҳрон эса бу айбловларни кескин рад этмоқда.

XS
SM
MD
LG