Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 15:45

Facebook 5 миллиард долларлик жаримага тортиладиган бўлди


АҚШнинг Савдо бўйича федерал комиссияси (FTC) Facebook ширкатини махфийлик шартларини бузгани учун 5 млрд долларгача жаримага тортишини билдирди.

Бу инсоният тарихида технология ширкатига қўлланилган энг йирик жаримадир.

Аммо, таҳлилчилар Facebook бундан-да йирик жаримага тортилиши мумкин эди, деб айтишмоқда.

Cambridge Analytica компанияси Facebook ижтимоий тармоғининг 87 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни қонунга зид равишда йиғиб, уларни учинчи шахсларга бергани ҳақда билдирганди.

Facebook раҳбари Марк Цукерберг АҚШ конгресси ва Европарламентда ушбу хатони тан олган ва узр сўраган эди.

XS
SM
MD
LG