Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 15:31

Россия янги телескопни фазога учирди


Россиянинг “Протон-М” ракетаси муваффақиятли равишда сўнгги авлод фазо телескопини фазога олиб чиқди.

Ракета 13 июль куни Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромидан учирилди.

Германия билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Спектр-РГ” телескопи “Спектр-Р” телескопи ўрнини эгаллайди. Январь ойида “Спектр-Р” телескопи билан алоқа узилган эди.

Роскосмос “Спектр-РГ” аввалги телескоп миссиясини давом эттиришини, хусусан, қора туйнукларни ва магнит майдонларини кузатишни давом этишини ҳамда Ернинг мукаммал харитасини тузишга кўмаклашишини маълум қилди.

Телескопни 21 июнда учириш режалаштирилган эди. Аммо техник носозликлар туфайли старт кейинга қолдирилди.

Телескоп уч ой йўл босиб, Ердан 15 миллион км масофадаги якуний манзилига етиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG