Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2019, Тошкент вақти: 07:07

Cобиқ элчи: Трамп Эрон билан келишувдан уни Обама имзолагани учун чиққан


Буюк Британиянинг Вашингтондаги собиқ элчиси Ким Даррок

Буюк Британиянинг Вашингтондаги собиқ элчиси Ким Даррок АҚШ президенти Доналд Трамп 2015 йилда Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувдан уни собиқ президент Барака Обама имзолагани учун воз кечганига ишонади. Бу ҳақда сиздирилган ҳужжатлардан маълум бўлди.

14 июль куни ёйинланган ҳужжатларга кўра, 2018 йилнинг майида Даррок “Ушбу маъмурият дипломатик вандалликка қўл урмоқда. Афтидан, бунинг ортида мафкуравий ҳамда шахсий сабаблар турибди – уни Обама имзолаган”, деб ёзган.

Сиздирилган ҳужжатларни якшанба куни Британиянинг The Mail on Sunday газетаси эълон қилди.

Британия полицияси ҳужжатларни сиздирган шахсларни излар экан, матбуот нашрларини бундай ҳужжатларни ёйинлаш жиноятга тенг бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Британия расмийларининг маълум қилишича, ҳужжатларни ҳакерлар эмас, балки Лондондаги сиёсатчи ёки давлат ходимлари ёйинлаган.

Газета аввалроқ Даррокнинг Трамп маъмуриятини “дипломатик жиҳатдан нўноқ” дея таърифлаган дипломатик телеграммасини эълон қилган эди. Бунинг ортидан элчи истеъфо беришга мажбур бўлди.

Трамп эса Даррокнинг шарҳларига жавобан уни “аҳмоқ” дея ҳақоратлаб, у билан бошқа мулоқот қилмаслигини билдирди.

XS
SM
MD
LG