Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:43

Қозоғистонда икки полициячи ва бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди. ЙТҲ бўйича иш қўзғатилди


Жамбил вилоятидаги трасса (иллюстратив сурат).
Жамбил вилоятидаги трасса (иллюстратив сурат).

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги трассада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки полициячи ва бир ўзбекистонликнинг ўлими юзасидан тергов кетмоқда. Бу ҳақда Қозоғистондаги маҳаллий нашрлар минтақа полиция департаменти маълумотига таянган ҳолда тарқатди.

Полиция маълумотларига кўра, 13 июлда Олмаота-Екатеринбург автомобил трассасининг 380-километрида ичида 2 нафар полиция ходими ва 6 нафар ўзбекистонлик бўлган хизмат автомашинаси аварияга йўлиққан.

Tengrinews сайтининг хабар қилишича, машинада полициячилардан ташқари миграция қонунларини бузганликда гумонланганлар бўлган.

Ҳодиса юзасидан “Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик” моддаси бўйича суриштирув бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳодиса юзасидан қуйидаги баёнотни эълон қилди:

"Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019-йил 13-июл куни Олмаота-Екатеринбург автомобил трассасининг 178-км.да ичида икки нафар полиция ходими ва 6 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. ЙТҲ оқибатида икки нафар полиция ходими ва Ўзбекистон фуқароси Ф.А. вафот этди. Жароҳат олган 5 нафар ҳамюртимизга биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг касалхонага ётишга зарурат йўқлиги маълум қилинди.

Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади: +7-727-291-11-78".

Европа Иттифоқи статистика хизмати маълумотига кўра, Қозоғистон йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир бўладиган мамлакатлар бешлигига киради. Аварияларнинг кўплигига аксар ҳолларда йўлларнинг сифатсизлиги ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади.

XS
SM
MD
LG