Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:05

Москвада норозилик намойиши иштирокчилари ушлаб кетилмоқда


Москвада полиция шаҳар Думаси учун сайловларга мустақил номзодларни рўйхатга олиш талаби билан ўтказилаётган норозилик намойиши қатнашчиларини тутиш амалиётини бошлади.

Москва марказидаги Пушкин майдонида ўндан ортиқ намойишчи полиция томонидан тутилиб, автобусларда олиб кетилди, дея хабар берди Озодлик Рус хизмати мухбири.

Бугунги намойишлар "хиёбонларда сайр қилиш" номини олган.

Намойишлардан олдин Бульвар халқасини полиция бўлинмалари ва Росгвардия аскарлари ўрлаб олди.

Намойиш бошланганидан кўп ўтмай полиция ҳужжатларни текшириш важи билан бир нечта одамни ҳибсга олди.

Трубная майдонида 100дан ортиқ одам жам бўлди.

ОМОН аскарлари уларни қуршовга олиб, улардан бошқа хиёбонга боришни талаб қилди.

Намойишдан олдин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари метро станциялари ёнида одамлар ҳужжатларини текшириб, уларни "тартибсизликлар"да иштирок этмасликка чақирганди.

Ўтган шанба куни Москва ҳокимлиги ўнгида бўлиб ўтган оммавий намойишларда мингдан зиёд одам ушланган эди.

XS
SM
MD
LG