Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2019, Тошкент вақти: 08:31

ХИВА - "Ал-Хоразмий ҳайкалини Электросеть орқасидан топдик!"


Ал-Хоразмий монументининг ҳозирги ҳолати

Бундан икки йилча олдин Хива шаҳрининг Ичан-Қалъаси дарвозаларидан бири олдидан олиб ташланган Ал-Хоразмий ҳайкали топилди.

Бу ҳақда Озодликка хабар қилган хивалик фаолларга кўра, ҳайкал шаҳар Электр тармоқлари корхонаси ортидаги омборхоналардан бирида қурилиш чиқиндилари орасида ётибди.

Хива шаҳар ҳокимлиги Озодликка Ал-Хоразмий ҳайкали шаҳарда қурилаётган “Локомотив” паркига ўрнатилишини, унгача эса, ҳайкал қандайдир "ёпиқ ангарда" сақланаётганини билдирган эди.​

Хивалик фаоллардан олинган суратларда боши оқ мато билан ўралган санъат асарининг бузилган техника ва қурилиш чиқиндилари сақланадиган очиқ жойда турганини кўриш мумкин.

Озодлик Хива рамзларидан бири саналган бу бронза монументнинг Ичан-Қалъа дарвозаси олдидан йўқолиб қолгани ва янги жойга кўчирилиши тўғрисида хабар қилган эди.

Хива шаҳар ҳокимлиги Ал-Хоразмий ҳайкали шаҳарда қурилаётган “Локомотив” паркига ўрнатилишини билдирган эди.

Ёдгорлик 1983 йилда машҳур математик, файласуф ва олим, энг таниқли хоразмликлардан бири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн-Мусо ал- Хоразмийнинг 1200 йиллигига бағишлаб Ичан-Қалъанинг Ғарбий дарвозаси ёнида ўрнатилган. Монумент ЮНЕСКО маблағи эвазига, махсус буюртма асосида истеъдодли ҳайкалтарош Спартак Бабаян томонидан яратилган. Олим қўлёзма узра чуқур хаёлга чўмганини тасвирланган.

Хива шаҳри ва Ичан-Қалъа маъмурияти бу монумент энди “поездда келиб тушган туристлар йўлагида” жойлаштирилишини билдирганди.

Хивада кўчирилган ва Тошкентда бузиб ташланган Ал-Хоразмий ҳайкаллари вайрон қилинган биринчи санъат асарлари эмас.

(Бу хабар Озодликка 20 август куни келган.)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG