Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:26

Эрон шимолида сунъий йўлдош ташувчи ракета учиш вақтида портлаб кетди


Cунъий йўлдошдан суратга олинган учиш нуқтаси
Cунъий йўлдошдан суратга олинган учиш нуқтаси

29 август куни Эрон шимолида жойлашган Имом Хоманаий номидаги космодромда сунъий йўлдош ташувчи ракета учиш вақтида портлаб кетди.

Бу ҳақда дастлаб АҚШ матбуоти сунъий йўлдошдан олинган тасвирларга асосланиб хабар тарқатди.

30 август куни Эрон космик агентлигидаги аноним манба сунъий йўлдошни фазога олиб чиқаётган ташувчи ракета парвоз чоғида портлаб кетганини тасдиқлади.

Reuters агентлигининг Эрон расмийсига таяниб маълум қилишича, ҳодиса "баъзи техник муаммолар туфайли юз берган".

АҚШ Эрон ўз космик дастури ниқоби остида баллистик ракеталар тайёрлаш билан машғуллигини иддао қилиб келади.

Шу вақтга қадар Эрон учта сунъий йўлдошни фазога чиқаришга муваффақ бўлган.

XS
SM
MD
LG