Линклар

Шошилинч хабар
21 ноябр 2019, Тошкент вақти: 14:09

АНДИЖОН – “Чўян заводининг заҳарли тутунидан аҳоли қийналмоқда"


АНДИЖОН. “Андижон тумани Оқёр қишлоғида яшовчи 6000 дан зиёд аҳоли номидан ёзмоқдамиз. Аҳоли зич жойлашган ҳудудимизда, собиқ автогараж ўрнида 2017 йилдан буён темир-чўян эритиш ва алматура ишлаб чиқариш заводи фаолият юритмоқда. Завод девори паст ва нозик экани сабаб ундан кучли шовқин чиқади. Металл эритиш жараёнида атмосферага чиқарилаётган заҳарли тутун эса аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит тозалигига зарар етказмоқда.

Биз аввал-бошданоқ маҳаллада бундай завод қуриб бўлмаслиги, ундан кўра енгил саноат корхонаси очиш мақсадга мувофиқлигини айтган эдик. Аммо илтимосимиз инобатга олинмади. Энди эса мутасаддилар аризаларимизга жавобан заводни кўчириб бўлмаслигини айтмоқда. Хўш, кўп сонли аҳоли нима қилсин? 24 соат давомида ишлайдиган заводдан чиқаётган заҳарли тутунни ютиб яшайверсинми?”

(Бу хабар Озодликка 17 сентябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG