Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2019, Тошкент вақти: 19:24

Таниқли иқтисодчи Монополияга қарши кураш қўмитасидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди


Ўзбекистонлик таниқли иқтисодчи Юлий Юсупов Фейсбукдаги саҳифасида Монополияга қарши кураш давлат қўмитасидан ҳафсаласи пир бўлганини ёзди. Иқтисодчига кўра, у қўмитанинг янги солиқлар жорий этиш борасидаги таклифини танқид қилгани ортидан унга ушбу идоранинг матбуот хизмати раҳбари троллинг ҳужуми уюштирган.

Аввалроқ Ю.Юсупов антимонопол қўмита ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Республикада гематологик ва бошқа оғир касалликларнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволашни молиялашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини кескин танқид қилган эди.

Лойиҳада саратон касаллигининг олдини олиш ва даволаш мақсадида махсусжамғарма ташкил этиш, унинг фаолиятини молиялаштириш учун эса 15 та янги солиқни киритиш таклиф этилган. Иқтисодчи Ю.Юсупов уларни “даҳшатли солиқлар” деб атаган. “Саратон касаллигининг олдини олиш ва даволаш давлатнинг, айниқса, соғлиқни сақлаш вазирлигининг бевосита мажбуриятидир. Ва ушбу функцияни бажариш учун биз аллақачон солиқ тўлаганмиз. Агар маблағ кам ажратилган бўлса, унда давлат харажатларини оптималлаштириш ва қайта тақсимлаш ҳақида ўйлаб кўриш керак (у ерда жуда кўп имкониятлар мавжуд) ва янги солиқларни киритмаслик керак”, деган Ю.Юсупов.

Антимонопол қўмита янги солиқларнинг иқтисодиётга салбий таъсири эҳтимолини рад этган.

XS
SM
MD
LG