Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2019, Тошкент вақти: 19:21

Сиёсатшунос Марказий Осиёда радикаллашувнинг асосий сабабини айтди


Марказий Осиё ҳукуматлари минтақада радикаллашув ҳақидаги тасаввурларини қайта кўриб чиқиши керак, дейди сиёсатшунос Ноа Такер минтақада терроризм ҳолати тадқиқ этилган янги тадқиқотида (www.togri.uz, 17 cентябрь). Олим ўз кузатувларига таяниб, минтақада диндорларнинг радикаллашуви эмас, аксинча радикалларнинг исломийлашуви жараёни кечмоқда, деб хулоса қилади.

Минтақадаги ҳукуматлар ўз фуқароларининг экстремистик гуруҳларга аъзо бўлаётганига асосий сабаб сифатида хориждан кириб келаётган ёт диний эътиқодни кўрсатади. Аммо Ноа Такер 2016-2018 йилларда ўтказган тадқиқотларга таяниб, минтақа халқларининг Суриядаги можароларга аралашиб қолиши камдан-кам ҳолларда чет эллик миссионерлар фаолиятига ёки “ёт ғоялар”га боғлиқ бўлганини қайд этган. Бу борада ижтимоий адолатсизлик ҳолатларига эътибор қаратиш лозимлигини уқтирган.

Тадқиқотчи Н.Такер диний тарғибот самарасини ошириш учун давлат ва айниқса ҳуқуқ-тартибот органлари диндор қатлам орасида кенгроқ коалицияни ташкиллаштиришга ҳаракат қилиши кераклигини айтган.

XS
SM
MD
LG