Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:27

Грета Тунберг Right Livelihood Award мукофоти билан тақдирланди


Грета Тунберг ҳозирга қадар қатор мукофотлар билан тақдирланди.
Грета Тунберг ҳозирга қадар қатор мукофотлар билан тақдирланди.

Иқлим ўзгаришига қарши курашиб келаётган швециялик фаол Грета Тунберг Right Livelihood Award (“Тўғри ҳаёт тарзи учун”) мукофоти билан тақдирланди.

“Альтернатив Нобель” мукофоти ўлароқ маълум бўлган ушбу мукофотга 1980 йил асос солинган. Мукофотни швед-герман саховатпешаси Якоб Икскюль Нобель жамғармаси атроф-муҳитни сақлаш ҳамда халқаро ривожланиш соҳасида иш олиб борган шахсларни тақдирлашдан бош тортгани учун жорий қилган.

Right Livelihood Foundation эълон қилган баённомада 16 яшар Тунберг “илмий фактларга таянган ҳолда иқлим бўйича тезкорлик чора кўриш талабларини руҳлантиргани ҳамда кучайтиргани учун” тақдирлангани айтилади.

“Унинг кутилаётган иқлим ҳалокатига қараб ўтирмай, қатъият билан курашаётгани миллионлаб тенгдошларини ўз фикрларини айтиб, тезкорлик билан иқлим бўйича чора кўрилишини талаб қилишга руҳлантирди”, дейилади баëнотда.

Тунберг руҳлантирган “Келажак учун жума кунлари” глобал иқлим ҳаракати 2018 йилнинг августида бошланган. Ўшанда Тунберг Швеция парламенти олдида “Иқлим учун мактаб акцияси” деб ёзилган қўлбола плакат билан ёлғиз ўтирган эди.

Тунбергнинг бу акцияси жаҳон бўйлаб кўплаб ёшларни руҳлантирди. Натижада миллионлаб ёшлар ҳукуматлардан иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун кескин чора-тадбирларни амалга оширишни талаб қилиб митинг ўтказди. Ўтган ҳафта 150 дан ошиқ давлатда тахминан 4 миллион одам “Глобал иқлим намойиши” акциясида қатнашди.

Бу йилги Right Livelihood Award мукофоти яна уч шахсга берилди. Уларнинг бири Ғарбий Саҳрои Кабир мустақиллиги учун тинч йўл билан курашиб келаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Аманиту Ҳайдардир.

Ҳуқуқшунос Гуо Жанмей эса Хитойда аёллар ҳуқуқлари учун курашгани учун тақдирланди.

Бразилиянинг “Хутукара Яномамо бирлашмаси” ҳамда унинг етакчиси Дави Копенава эса Амазонкада биологик хилма-хилликни ҳамда маҳаллий халқларни ҳимоялаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учин тақдирланди.

Мукофотининг ҳар бир совриндорига бир миллион швед кронаси (103,000 АҚШ доллари) берилади.

XS
SM
MD
LG