Линклар

Шошилинч хабар
05 декабр 2019, Тошкент вақти: 23:15

Х. Нурмагомедов: дўстларим кўмагида Ўзбекистонда ММА академиясини очамиз


Аралаш қоидалар бўйича жанг санъати - ММА устаси, енгил вазнда жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда ўз академиясини очмоқчи.

ТАСС агентлигининг хабар қилишича, Россияда ўтган Synergy Global Forum тадбирида гапирган спортчи бу борада Ўзбекистондаги "кўплаб дўстлари" ёрдамига ишонишини айтган.

"ММА йўналишини ривлжлантирамиз, менинг академиямни очамиз. Ўзбекистонда бу масалада қўллайдиган кўплаб дўстларимиз бор, мухлисларимиз кўп. Қайси давлатга бормай, ҳамма жойда ўзбеклар ёнимга келиб, омад тилайди", дея иқтибос келтиради чемпиондан агентлик.

Шунингдек, у 2020-2021 йилларда Ўзбекистонда илк бор UFC турнирини ўтказиш режаланаётганини айтди.

Асли Доғистонда туғилиб ўсган Ҳабиб Нурмагомедов – енгил вазнда амалдаги UFC чемипонидир. У бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган.

Унинг Ўзбекистонда мухлислари кўп.

Шу йилнинг майида эса у Тошкентда президент куёвларига меҳмон бўлган.

Instagram тармоғида президентнинг куёвлари билан тушган сурати остида қолдирилган постларда эса унга асосан олқишлар ёғдирилган.

XS
SM
MD
LG