Линклар

Шошилинч хабар
23 октябр 2019, Тошкент вақти: 11:01

Жаҳон чемпиони, "Ўзбек армияси фахри" Бекзод Нурматов Грознийдаги жангдан сўнг вафот этди (ВИДЕО)


Бекзод Нурматов қўл жангги бўйича Жаҳон чемпиони ва Жаҳон кубоги соҳиби бўлган.

Аралаш қоидалар бўйича жанг санъати - ММА устаси Бекзод Нурматов Чеченистон пойтахти Грознийда 4 октябрь куни Беслан Исаев билан ўтказилган жангдан сўнг вафот этди.

Бекзоднинг жасади 8 октябрда Ўзбекистонга келтирилади

Absolute Championship Akhmat 100 турнирида чеченистонлик Беслан Исаев билан майдонга тушган Бекзод ҳакамлар қарори билан очколар бўйича мағлуб деб эълон қилинди.

Мусобақа ташкилотчиларидан олинган маълумотга кўра, Бекзод Нурматов жанг охирида жуда қаттиқ зарбани ўтказиб юборади ва қоши ёрилади.

Жангдан кейин у инсульт бўлиб қолгани ва шифохонага олиб кетилгани маълум бўлди.

Спортчи ҳаёти учун курашган Грозний шаҳар шификорлари уни ҳаётини сақлаб қола олмади: уч кун оғир аҳволда бўлган ўзбек жангчиси вафот этди.

Нурматовнинг яқинларига таяниб хабар бераётган ТАСС ахборот агентлигига кўра, сешанба 8 октябрь куни 27 ёшли Бекзод Нурматов жасади Ўзбекистонга етказилади. Шу куниёқ унинг дафн маросими бўлиб ўтади.

Мудофаа вазирлиги Бекзод Нурматовни Ўзбек армиясининг фахри деб атаган

Яримўрта вазнда жанг қилиб келган 1992 йилда туғилган Бекзод Нурматов профессионал рингларда жами 13 жанг ўтказган, 11тасида ғалаба қозонган, икки маротаба мағлуб бўлган.

Охирги йилларда у Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ММА спорт клубларидан бирида тайёргарлик кўриб келган.

Бундан олдинроқ Бекзод ҳарбий билим юртини битирган
Бундан олдинроқ Бекзод ҳарбий билим юртини битирган

Аралаш турдаги жангларда 2016 йилдан бошлаб қатнаша бошлаган асли ғузорлик Бекзод қўл жангги бўйича Жаҳон чемпиони, бир неча маротаба жаҳон кубоги совриндори ва Осиёнинг уч маротаба чемпиони бўлган.

Мудофаа вазирлиги Бекзод Нурматовни Ўзбек армиясининг фахри деб атаган эди.

Охирги пайтларда рингларда яна бир нечта жангчи вафот этгани хабар қилинган эди. Жумладан, россиялик боксчи Максим Дадашев шу йилнинг 23 июлида АҚШда пуэрто-риколик спортчи Сабриэль Матиасдан мағлуб бўлади ва жангдан кейин мияга қон қуйилиши оқибатида нобуд бўлган эди.

Шарҳларни кўринг (12)

XS
SM
MD
LG