Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:36

Тўй ўтказиш тартибини бузганларга 11 млн сўмгача жарима солиниши мумкин


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузганлар 11 миллион 150 минг сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини 192-1-модда билан қуйидагича тўлдириш кўзда тутилган.

1921-модда. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга мазкур тадбирларни ўтказувчи шахслар томонидан риоя этмаслик, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (2 230 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга қўйиладиган талабларни бузиш, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (6 690 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (11 150 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низомни эълон қилгани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар берган.

XS
SM
MD
LG