Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 04:18

Акмал Саидов лаганбардорлиги билан тарихга кириши айтилди


Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Акмал Саидовнинг халқаро анжуманда дин эркинлиги бўйича айтган фикри танқидий баҳоланди (www.fayzbog.uz, 6 ноябрь). 4 ноябрь куни Тошкентда ўтган халқаро тадбирда А.Саидов БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид томонидан берилган 52 та тавсиянинг 51 таси бажарилгани, фақат биргина “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қолганини маълум қилган.

Қайд этилишича, А.Саидов ҳақиқий ҳуқуқшунос бўлса, энг аввало ана шу қонунни бекор қилишга даъват этмоғи лозим эди. Негаки, Ўзбекистон фуқароларининг фундаментал ҳақи бўлган диний эркинликлар айнан ушбу машъум қонун орқали поймол қилиб келинаяпти.

“Акмал Саидов ҳуқуқшунос сифатида кўрсатган қандайдир хизмати билан эмас, 2017 йил июлда Олий Мажлисда Шавкат Мирзиёевга қараб “Сиз менинг кўзимни очдингиз, мастер-класс ўтдингиз” деган хушомади, лаганбардорлиги билан тарихда қолса керак”, дейилади мақолада.

XS
SM
MD
LG