Линклар

Шошилинч хабар
03 октябр 2024, Тошкент вақти: 22:06

Қирғизистонда томир отган коррупция ҳақидаги фильмда "Абу Сахий" тилга олинди


Этник уйғур Айэркен Саймаити.
Этник уйғур Айэркен Саймаити.

Тошкентдаги “Абу-Сахий” бозорига ким асос солган? “Абу-Сахий” бозори билан шу номдаги карго ширкати битта организмми ёки бошқа-бошқа ташкилотларми? Ўзбекистонга Хитой товарлари қандай олиб кирилгану уларни сотишдан тушган пуллар чет эл валютасига айлантирилиб қандай олиб чиқиб кетилган?

Бу саволлар жавобларининг Озодлик радиоси қирғиз хизмати 21 ноябрда эълон қилган журналистик суриштирув муаллифларининг ўз версиялари бор.

“Абу-Сахий” бозори ва шу номдаги карго ширкатига оид қандай маълумотлар очиқланганига алоҳида маълумот берамиз. Ҳозир эса, Азаттиқ радиоси тайёрлаган суриштирув фильмига оид қисқа маълумот билан танишинг.

Бажыдагы миллиондор: Карактоо жана калкалоо
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:39:12 0:00

Истанбулда 10 ноябрда отиб ўлдирилган хитойлик 37 яшар этник уйғур Айэркен Саймаити Қирғизистон божхонасининг собиқ юқори лавозимли амалдорини ҳамда уйғурларнинг товарларни нотўғри маркировка қилиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш схемалари билан боғлиқ миллионлаб доллар ноқонуний фойда олган яширин бизнес тармоғини айблаган эди.

Хавфсизлигидан хавотир олгани боис Қирғизистондан 2017 йили қочиб кетган Саймаити журналистларга ушбу мамлакатдан юзлаб миллион долларни қандай олиб чиқиб кетганини исботловчи юзлаб ҳужжатларни тақдим этган. Ушбу амалиётларнинг катта қисми пул ювишдан иборат бўлган.

Ушбу пулнинг асосий қисми Хитойда туғилган ва Қозоғистон паспортига эга бўлган Ҳабибулла Абдуқодир етакчилигидаги тармоқ ҳисоб рақамларига бориб тушган. Унинг сурати Озодлик радиоси қирғиз хизмати, Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни тадқиқ қилиш дастури ҳамда Бишкекдаги Kloop ахборот сайти 21 ноябрда эълон қилган қўшма терговга қадар ҳеч қаерда эълон қилинмаган.

Абдуқодирнинг оиласи ҳам, божхона хизмати ҳам, Қирғизистон ҳуқуқни қўлловчи идоралари вакиллари ҳам изоҳ бериш ҳақидаги қайта-қайта мурожаатларга жавоб бермади.

Саймаити журналистларга 2011 йилдан 2016 йилга қадар бир ўзи Қирғизистондан 700 миллион доллардан ошиқ пул кўчирганини гапириб берган эди. Журналистлар ушбу пул миқдори тўғри ёки нотўғри эканини аниқлай олмади.

Шунингдек, Саймаити чет элга кўчирган 700 миллион доллар пулнинг ҳаммаси учун ҳужжатларни олиш имкони ҳам бўлмади. Бироқ у ушбу пул миқдорининг деярли ярмини тасдиқловчи нақд пул учун декларация формаларини, банк пул кўчирмалари буюртмаларини, шартномаларни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этган эди.

Ушбу ҳужжатларда пулни жўнатган, олган кишилар исми, саналари, банк ҳисоб рақамлари ва пул жўнатилган мамлакатлар қайд этилган.

Яна унинг иддао қилганича, Қирғизистоннинг обрўли божхона амалдори Раимбек Матраимов Абдуқодир юк ташиш империясининг минтақадаги ҳимоясини таъминлашда муҳим роль ўйнаган.

Изоҳ олиш учун Матраимовни топиб бўлмади. Оиласининг кўплаб аъзолари ва вакиллари изоҳ бериш ҳақидаги илтимосларга жавоб бермади. Раимбекнинг укаси Искандар Матраимовнинг ёрдамчиси бунинг учун кўпроқ вақт берилишини сўради.

“Озодлик” радиоси қирғиз хизмати, Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тергов қилиш лойиҳаси (OCCRP) ва Kloop хабарлар сайти ўтказган суриштирувдан маълум бўлишича, Матраимовнинг хотини Дубайда кўчмас мулк объектларини қуриш билан шуғулланадиган ва Ҳабибулла назорат қиладиган компаниянинг инвесторларидан бири ҳисобланади.

Саймаити ўлими олдидан ўзини ҳимоя қилиш учун журналистларга Туркия ватандошлигини олиш учун ариза берганини ва уни 14 ноябрда олишни кутаётганини, сўнгра янада кўпроқ молиявий ҳужжатларни тақдим этишни режалаштираётганини айтган эди.

У Истанбулдаги кафеда отиб ўлдирилди. Туркия полицияси иш юзасидан бир неча кишини ҳибсга олди, лекин ҳибсга олиш сабабига оид тафсилотлар ва потенциал алоқалар мавҳумлигича қолмоқда. Туркия полицияси айни иш юзасидан расмий баёнот бермади.

XS
SM
MD
LG