Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:42

Партиялар арзон-гаров эҳтирос қўзғашда айбланди


Ўзбекистонда сиёсий партиялар ўртасидаги сайловолди дебатлар ниҳоятда паст савияда, ҳаваскорлик даражасида ўтказилмоқда, деб ҳисоблайди сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов (www.sof.uz, 24 ноябрь). Партия вакилларида арзон эҳтиросни қўзғаш ҳамда популизм ниҳоятда устун. Сиёсий таҳлилчига кўра, партияларнинг сайловолди баҳслари 27 йил гапирмасдан эшитган одамнинг тўсатдан тилга кириб, омма олдида гапиришга ҳаракат қилаётганини ёдга солади.

Қайд этилишича, партияларнинг бугунги заифлиги – бевосита уларнинг эмас, авторитаризмнинг айби, лекин бундан бутун жамият ютқизмоқда.

“Ўзбекистонда партиялар қурилиши жуда мўрт. Партияларга, шу пайтгача сиёсий тизим витринасида туриб, овоз чиқармасдан оғиз қимирлатиш, пантомима кўрсатиш топшириғи берилган эди. Партиялар ва депутатлар ўтган 27 йил давомида эрталабдан кечгача “демократия ва плюрализм” театрини ижро этишди. Бу саҳналар, образлар, қилиқлар жуда кучли ўзлаштирилган эди, ҳар бир актёр ўз ролини маҳорат билан ўзлаштирган эди. Энди эса партияларга бу роллардан чекинишни, оз-оздан бўлса-да, реал ролларни ўйнашни айтишди. Янги вазият, янги роллар: партиялар қийналмоқда”, деб ёзади сиёсий таҳлилчи К.Раббимов.

XS
SM
MD
LG