Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:08

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатди. Туркманистондан кунига 15 млн кВт соат келаяпти


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспортини бутунлай тўхтатди. Тожикистон ҳукуматидаги манба Азия-Плюс нашрига қўшни мамлакатга электр энергияси экспорти совуқ тушгани ва мамлакат ички эҳтиёжини таъминлаш мақсадида тўхтатилганини билдирган.

Манбага кўра, аввал эришилган шартномага мувофиқ, Душанбе Тошкентга электр энергиясини апрель ойидан октябрь ойигача экспорт қилади, холос.

Жорий йилнинг апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга тақрибан 1,5 млрд кВт/соат электр энергияси экспорт қилган.

Сентябрь ойидан бошлаб ички эҳтиёжни қондириш учун бу экспорт миқдори камайтирилган. Ноябрь ойи ўрталарига келиб эса Ўзбекистонга электр энергияси экспорти тамоман тўхтаган. Энди Тожикистон Ўзбекистонга 2020 йил апрель ойигача электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб туради.

Айни пайтда...

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб Туркманистондан ўзаро имзоланган шартномага кўра, электр энергиясини етказиб бериш бошланди ва шу куни жами 14,9 млн. кВт.с электр энергияси етказиб берилди. 2 декабрь куни эса, электр энергиясини етказиб бериш 15,4 млн. кВт.соатни ташкил этди.

Бу ҳақда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ Aхборот хизмати хабар қилди.

Корхона электр энергиясини етказиб бериш шартномада белгиланган, келишилган графиклар ва миқдорлар асосида амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтган.

"Жорий режимларда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги электр тармоқлари ва подстанциялари шартномада белгиланган миқдордаги электр энергиясини ҳудудий тармоқлар чегарасигача чекланишларсиз етказиб бериш имкониятига эга эканлигини маълум қилади" дейилган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” хабарида.

Корхона ўз баёнотида 2 декабрь куни Daryo.uz сайтида “Туркманистондан келган электр энергияси сабабли Самарқанддаги баъзи туманларда электр энергияси вақтинча ўчирилади” сарлавҳали материал эълон қилинганини, унда 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга “Туркманэнерго” давлат энергетика корпорацияси томонидан етказиб берилаётган электр энергиясини маҳаллий подстанциялар кўтара олмаяпти, дея хабар берилгани ва ушбу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини ёзди.

XS
SM
MD
LG