Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:17

ЎТЙ раиси "вафот этганларнинг оилалари учун муносиб ҳаётни таъминлаш"га ваъда берди


Метро линиясининг тупроқ ўпирилган қисмига "Тез ёрдам" машинаси етиб келди. Тошкент, 2019, 18 декабрь.
Метро линиясининг тупроқ ўпирилган қисмига "Тез ёрдам" машинаси етиб келди. Тошкент, 2019, 18 декабрь.

Ўз номимдан шуни ваъда қиламанки, биз фожиали вафот этганларнинг оилалари учун муносиб ҳаётни таъминлаш учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз!

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раиси Хусниддин Ҳосиловнинг бу ваъдасини компания матбуот хизмати эълон қилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси метронинг Юнусобод йўналишида содир бўлган тупроқ ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия изҳор этиб, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг барча ходимлари номидан ва шахсан ўз номимдан, авваламбор ҳалок бўлганларнинг оилаларига, қариндош ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этаман" деган.


Хабар қилинишича, Ҳукумат комиссиясининг топшириғига биноан Тошкент шаҳридаги Юнусобод метро линияси қурилиш майдончасида тупроқнинг қулаши сабаблари ва оқибатларини ўрганиш бўйича 100 миллион сўм маблағ ажратилиб, ҳар бир оилага етказиб берилди. Шунингдек, қурбонларнинг оилалари учун мотам тадбирлари ва дафн маросимларини ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш топширилди.

Юнусобод метро йўлининг қурилишида рўй берган ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6 кишига етди ва уларнинг шахси аниқланди. Бу ҳақда ФВВ маълумот тарқатди.

Булар:

1.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;

2.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;

3.1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;

4.1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;

5.1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли;

6.1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқинович.

Адлия вазирлиги хабарига кўра¸ Юнусободдаги қурилишда вафот этган ишчи-қурувчиларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан ажратилди.

Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ер ўпирилиши ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Озодлик мобил мухбирининг хабар қилишича, воқеа жойини Миллий гвардия аскарлари қуршаб олган. Улар журналистларни ҳодиса юз берган жойга яқинлаштирмади. Миллий гвардия ходимлари Озодлик мобил мухбири телефонини олиб ундаги суратларни ўчириб юборган.

XS
SM
MD
LG