Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:19

Бағдодда Генерал Сулаймонийнинг дафн маросимида минглаб одам қатнашди


Бағдодда АҚШ дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Эроннинг энг қудратли ҳарбий қўмондони Қосим Сулаймоний ва бошқаларнинг дафн маросими бўлди.

Генерал тобути ортидан минглаб одам "Америкага ўлим!" дея юриш қилди.

62 ёшда бўлган Сулаймоний Яқин Шарқда Эрон ҳарбий амалиётларини бошқариб келган ва Теҳроннинг бош стратеги бўлган.

АҚШ президенти Доналд Трамп "дунёда номер биринчи террорист" деб ҳисоблаб келган генерални ўлдиришга шахсан буйруқ берган.

Эроннинг қудратли генералининг ўлдирилиши айни пайтда Яқин Шарқда кескинликни кучайтириши ҳақида хавотирлар айтилмоқда.

Вашингтон эса Яқин Шарқда АҚШ ва иттифоқчиларига қарши таҳдидлар кучайиши ортидан минтақага қўшин киритмоқда.

Reuters агентлигининг Пентагон расмийларига таяниб хабар беришича, АҚШ қуролли кучларининг 82-чи ҳаво десантчилари дивизияси аскарларидан иборат 3 аскарли қўшин Қувайтда жойлаштирилади.

Шу ҳафта бошида АҚШ Бағдоддаги элчихонасига ҳужум ортидан Қувайтга 750 аскарини киритган эди.

XS
SM
MD
LG