Линклар

Шошилинч хабар
27 сентябр 2020, Тошкент вақти: 12:09

Украинанинг Эронда қулаган учоғидаги 176 кишининг ҳаммаси нобуд бўлди (ВИДЕО)


Теҳрон аэропорти яқинида қулаган Украинага қарашли Boeing 737-800 учоғи ичидаги 176 нафар йўловчи ва экипаж аъзосининг ҳаммаси нобуд бўлган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Эрондаги давлат оммавий ахборот воситалари маълумотига таянган ҳолда хабар қилди.

Аввалроқ Эрон фавқулодда вазиятлар хизмати раҳбари Пир-Ҳусайн Ковливанд “Учоқ ёна бошлади, бироқ биз одам йўлладик… йўловчилардан айримларини қутқариб қолишимиз мумкин”, деганди. Бироқ кейинроқ у “аланга ҳароратидан қутқарувчилар учоққа яқинлаша олмаётганлари”ни билдирган.

Эронда Украина учоғи қулади, 176 киши ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:02 0:00

“Украина халқаро ҳаво йўллари” авиаширкатига қарашли Boeing учоғи 8 январь тонгида Теҳрон аэропортидан учиб чиққанидан кейин кўп ўтмай қулаган. Учоқ қулашига техник муаммолар сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Украина президенти Володимир Зеленский авиаҳалокат қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

XS
SM
MD
LG