Линклар

Шошилинч хабар
25 феврал 2020, Тошкент вақти: 11:37

Пахта ва ғалла етиштириш бўйича давлат режаси бекор қилиниши мумкин


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистонда пахтачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, пахта ва ғалла етиштиришда давлат режасини босқичма-босқич бекор қилиш кўзда тутиляпти.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни қишлоқ хўжалигида кластерлар фаолиятини янада ривожлантириш масалаларига бағишланиб ўтказилган йиғилишда билдирган.

"Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди”, дея иқтибос келтиради Ш. Мирзиёев сўзларидан президент матбуот хизмати.

Бу, қайд этилишича, соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш билан бирга ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўяди.

Йиғилишда пахта ва ғалла бўйича давлат режасини бекор қилиш, экинларни мажбурий жойлаштириш тартибидан 2023 йилгача босқичма-босқич воз кечиш бўйича жорий ва келгуси йилда амалга ошириладиган тадбирлар атрофлича кўриб чиқилган.

Ўзбекистонда пахта ва ғалла етиштиришда совет даврида бўлгани каби ҳали ҳам давлат режасимавжудлиги ва фермерлардан план бажариш талаб қилиниши кўп йиллардан бери танқид қилиб келинади.

XS
SM
MD
LG