Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:39

Дорихоналарнинг 70 фоизида тиббий ниқоб қолмади


Дорихоналар одамларнинг соғлиғи учун эмас, балки аллақачон мўмайгина даромад кўрадиган шахсий бизнесга айланиб улгурган. Бунинг ёрқин далили эса, коронавирус хабари тарқагандан сўнг ниқобларнинг нархини автоматик тарзда кўтарилганидир.

Бу баёнот Мамлакат дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганган Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясиники.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматовага таяниб, ЎзАнинг хабар қилишича, Ўзбекистонда "15 та тиббий юз ниқоби ишлаб чиқарадиган корхона мавжуд. Ушбу корхоналар ҳозирги кунда тўлиқ қувват билан ишлаб турибди. Аммо маскага бўлган эҳтиёж юқори бўлгани ва буюртмаларнинг кўплиги сабаб, дорихоналарда айнан шу маҳсулотнинг нархи ошгани кузатилган".

Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига кўра, Тошкент шаҳридаги дорихоналарнинг 60 фоизида ниқоб етишмовчилиги кузатилмоқда, бор бўлса ҳам 1000 сўмдан 5000 сўмгача сотилмоқда..

Қуйида Федерациянинг вилоятлардаги аҳволга оид ҳисоботи билан ташишингиз мумкин:

Тошкент вилоятининг 60 фоиз дорихонасида 1500-2000 дан сўмгача ниқоблар сотилади.

Наманган вилоятининг 50 фоиз дорихонасида эса 2000 сўмдан сотиляпти.

Фарғона вилоятида эса бу кўрсаткич 50 фоиз дорихоналарда 1000 сўмни ташкил қилмоқда.

Aндижон вилоятида деярли 100 фоиз дорихоналарнинг нархи 1000 дан 1500 сўмгача.

Хоразм вилоятида ўртача кўрсаткич 1500 сўм, аммо 70 фоиз дорихоналарда ниқоб етишмовчилиги мавжуд.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эса деярли 90 фоиз дорихонада ниқоб йўқ. Бор бўлса ҳам 1500 сўмдан.

Навоий вилоятининг 70 фоиз дорихонасида умуман ниқоб йўқ.

Сирдарё вилояти, 85-90 фоиз дорихонада ниқоб тугаган, нархи эса 1000 дан 1200 гача.

Бухоро вилояти дорихонасининг 70 фоиз дорихонасида ниқоблар 1500 дан 2000 гача сотилмоқда, 30 фоизида еса 1000 сўмдан сотилмоқда.

Жиззах вилоятидаги ниқоблар нархи 500 дан 5000 сўмгача.

Ҳукумат комиссияси қарори билан жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридан 2 та ҳамда Ухан провинциясидан 1 та чартер рейслар орқали жами 584 нафар ватандош олиб келинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби маълумот тарқатди.

Агентликка кўра, Хитойдан қайтган ўзбекистонликларнинг барчаси шу кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига биноан махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилган ва 14 кун муддат давомида (касалликнинг яширин даври давомида) тиббий назоратга олинган.

Ўзбек расмийлари иддаосича, Хитойдан қайтганлар учун махсус тайёрланган муассасаларда барча зарурий шароитлар яратилган.

Бироқ карантинда сақланаётган ўзбекистонликларнинг яқинлари уларнинг “ифлос, чанг ва совуқ” хоналарга жойлаштирилганини айтмоқдалар.

Facebook тармоғидаги TROLL.UZ саҳифасида ёйинланган гувоҳликка кўра, 4 февраль куни пуллик рейс билан Пекиндан қайтганлар Тошкент вилоятидаги “Бўстон” оромгоҳига жойлаштирилган. Улар оромгоҳ ташрифчиларни қабул қилишга ҳозир бўлмагани, бу ерда зарур шарт-шароит яратилмагани, хоналарда сувараклар югуриб юрганидан шикоят қилганлар.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилган вирусдан ўлганлар сони 636 кишига етган, вирусни юқтириб олганлар сони эса биргина Хитойда 31 минг нафардан ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG