Линклар

Шошилинч хабар
28 сентябр 2020, Тошкент вақти: 23:11

Оиладаги даҳшатли зўравонлик Россия ток-шоуларининг бош мавзусига айланди


Мария (чапда) ва Ангелина (ўнгда) Хачатурян Москвадаги суд тингловида, 26 июнь, 2019 йил.

Аурелия Дундук 2018 йил июлидан бери Россия телестудиялари ёрқин чироқлари остида ўтириб, уч қизининг шахсий ҳаёти дахлсизлигини айбловлар оқимидан ва оиласи тарихининг тинимсиз танқидларидан ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўша ойда, дейди терговчилар, 17 яшар Мария, 18 яшар Ангелина ва 19 яшар Крестина қаттиққўл отаси Михаил Хачатурянни Москва шимолидаги уйнинг учинчи қаватидаги хонадонда ўлдирган эди.

Хачатуряннинг собиқ шериги бўлган ва кўп йиллик зўравонликларга чидаб-чидаб, охири 2015 йили оиладан кетиб қолган Дундук терговда асосий гувоҳ сифатида пайдо бўлди. У Россия телевидениесининг “бақир-чақир”дан иборат ток-шоуларида тез-тез меҳмон сифатида қатнашиб келади. Қизларнинг отаси қотилига айлангани тўғрисидаги баҳслар россияликларни иккига бўлиб ташлади ва оиладаги зўравонликка оид миллий миқёсдаги мунозараларга туртки берди.

Дундук эфирда Хачатуряннинг 21 яшар жияни билан кўнгилхушлик қилишда айблангандан сўнг ёлғонни аниқловчи детекторда текширувдан ўтди. Яна у 2018 йил сентябрида “Пусть говорят” (“Майли, гапиришсин”) ток-шоусини тасвирга олиш жараёнида миллионлаб томошабинлар кўз ўнгида 22 яшар ўғли Сергейга қариндошлари жисмонан ҳужум қилаётганини кузатиб ўтирди.

Дундук ва Хачатуряннинг қариндошлари журналист, жамоат арбоби, тадбиркор ва президентликка номзод бўлган Ксения Собчак бошловчилигида 10 февралда илк марта давлатга қарашли “Биринчи канал”да эфирга узатилган “Док-ток” ток-шоуси меҳмони бўлди.

“Док-ток” тарғиботига қаратилган интервьюларда Собчак ўз теледастурини “студиялардаги бақир-чақир ва можаролар ҳақида эмас”, “рефлектив (билишга қаратилган) мунозара” деб айтди ва бу билан янги кўрсатуви Россия телеканалларида мавжуд ток-шоулардан фарқли эканига ишора қилиб, машҳур мавзуларга бутунлай янгича ёндашмоқчи эканини билдирди.

Собчак ток-шоуси нарсаларга теранроқ назар солиш имконини берадиган янги жанр эканини айтди. Бироқ унинг премьерасида актёрларнинг зўравонлик саҳналарини гавдалантириши билан боғлиқ инновация танқидчиларга ёқмади. Дундук ҳам ўша саҳналарни ёқтирмай кутиб олди, ҳатто юзини тескари берди.

Кейинчалик Дундукка Сергейнинг отаси Хачатурян эмаслигини тан олиш масаласида босим ўтказилганда, Собчак Дундукнинг “бевафолиги” ва Сергейнинг отаси кимлиги билан боғлиқ чалкашлик Хачатуряннинг қилғилиқларини оқламаслигини, аммо “унинг хатти ҳаракатларини тушунтириб бериши”ни айтди.

− Энди унинг қизларига нисбатан қилган зўравонлиги бутунлай бошқа тус олмоқда, − деди Собчак иккинчи саҳна бошланишида. – Энди бу эсни йўқотиш эмас, балки ранж ва алам ҳисси экани аниқ.

Хачатурян иши Россия телеканаллари ток-шоусининг бош мавзуларидан бирига айланиб қолди. Унинг қизларига нисбатан қилган зўравонликлари тафсилотлари ахборот воситаларига тинмай сиздирилмоқда.

Телетанқидчи Анна Качкаева Россия телеканалларининг прайм-тайм – энг томошабоп вақтда эфирга узатиладиган ва қотиллик ДНК текшируви натижалари ва оилавий можароларга бағишланган ток-шоуларини “сенсация кетидан қувиш” деб атади.

Собчак “Док-ток”нинг Хачатурян ишига бағишланган учинчи саҳнаси ҳақида гапирар экан, “фақат фактлар” ҳақида сўз боришини айтди. Лекин танқидчилар фикрича, давом этаётган тергов билан боғлиқ фактлар баҳслилигича қолмоқда.

Качкаева “Док-ток” ва шунга ўхшаш шоулар форматига шубҳа билан қараётганини яширмаяпти. “Буларнинг барчаси мавзуга керагидан ортиқ урғу бериш ва охири кўринмайдиган теледрама яратишга қаратилган. Уларнинг иши ҳиссиёт ишлаб чиқариш бўлиб қолди”, деди у.

Хачатурян иши Россияда мавжуд оилавий зўравонлик муаммоларига эътибор қаратилишига сабаб бўлган унчалик кўп бўлмаган ишлардан биридир. Афсуски, аксарият ҳолларда бунга эътибор берилмайди, дейди ҳуқуқ фаоллари.

30 январга келиб, ушбу иш бошқача тус олди. Прокурорлар олдинги атайдан қилинган қотиллик ҳолатини олиб ташлаб, опа-сингилларнинг хатти-ҳаракатларини ўзини ҳимоя қилиш дея талқин қила бошлади. Бу уларни таъқиб қилинишига барҳам бериши мумкин.

Собчакнинг ток-шоу соҳасидаги илк қадами муваффақиятли бўлди, дейиш мумкин, чунки у Россиядаги энг машҳур кишилардан биридир. У – Санкт-Петербургнинг собиқ мэри, марҳум Анатолий Собчакнинг қизи. Анатолий Собчак 90-йиллар бошида Владимир Путиннинг раҳбари ва устози бўлган эди.

Биринчи ток-шоу эфирга узатилган куннинг эртаси телеэкспертлар Собчакни яна бир сенсацияга ўч ва юзаки кўрсатув сифатида танқидларга кўмиб ташлади. “Комсомольская правда” газетаси ток-шоу ҳақида “ваъда қилинган зўр нарса одатдаги ҳафсала пир бўлишига айланди”, деб ёзди.

XS
SM
MD
LG