Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2020, Тошкент вақти: 05:57

Қозоғистон пойтахтида полиция президент саройига кетаётган ўнлаб намойишчиларнинг йўлини тўсди


Нур-Султон шаҳри. 2020, 17 февраль.

Нур-Султонда 17 февраль куни Қозоғистон президентининг қароргоҳи томон кетаётган 60 га яқин норозилик намойишчиларининг йўлини полиция тўсди.

Норозилик намойишига чиққанлар Қозоғистон собиқ президенти, Хавфсизлик Кенгашининг умрбод раиси ва хукмрон партия етакчиси Нурсултон Назарбоев, унинг катта қизи парламент сенати спикери Дариға Назарбоева, шунингдек, Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари Ерлан Кошанов билан учрашув ўтказилишини талаб қилмоқда.

Душанба куни қурилиш пайчилари, ипотека кредитини олганлар, шунингдек, суд актларидан норози бўлганлар ёки уларнинг қариндошлари Оқўрдага боришга уриндилар. Аввалроқ улар алоҳида-алоҳида норозилик билдиришган эди. «Бизнинг талабларимиз турлича, аммо бизларнинг ҳаммамиз қуйи хокимият идораларидан адолат қарор топишини талаб қилаямиз», демоқда норозилик иштирокчилари.

Ногирон болаларни тарбия қилаётган оналар номидан пойтахтга келган аёл, бу ерга ўзлари учун ижара уй берилишини, кейинроқ уни сотиб олиш учун имконияти яратилишини сўраш учун келганини айтади. Суд қарорларига норози бўлган ва пойтахтга келганлар орасида мамлакатнинг турли минтақаларида яшовчилар бор. Уларнинг айтишича, мавжуд муаммоларни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев аралашувидан кейингина ҳал қилиш мумкин экан. Айни дамда амалдаги президент хорижий сафарда бўлиб турибди. Шу сабабли ҳам норозилик иштирокчилари ўтган йили истеъфога чиққан, аммо қўлида катта ваколатларни сақлаб қолган Нурсултон Назарбоев, сенат спикери Дариға Назарбоева ва президентадминистрацияси раҳбари Ерлан Кошанов билан учрашув ўтказилишини талаб қилишмоқда.

Таҳминан эрталабки 10 яримларда Вазирлар уйи минораси олдида тўпланганларнинг йўлини полиция ходимлари тўсиб қўйди. Норозилик намойишига чиққанлар билан учрашган пойтахт полиция департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Бақитжан Малибаев мурожаатларини ёзма тарзда бериш мақсадида кетаётганларни Оқўрдага боришларига имкон бермади.

XS
SM
MD
LG