Линклар

Шошилинч хабар
26 сентябр 2020, Тошкент вақти: 17:40

Эрдўғон ва Путин Идлибдаги вазиятни юмшатишга келишишди


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон мулоқотида Суриянинг Идлиб вилоятида 33 нафар турк аскари ҳаво ҳужумида ҳалок бўлгани Анқара учун Башар Асад армияси кучларига ва ҳарбий объектларига қарши ўт очиш ҳаққини беришини айтди.

Мулоқот пайти Эрдўғон ва Путин яқин кунларда учрашишга келишган.

Учрашув келаси ҳафта Москвада ўтказилиши кутиляпти.

Идлибда турк аскарлари ҳаводан ўққа тутилганидан сўнг вазият кескинлашди.

Туркия Сурия ҳукуматининг икки юзта нишонларини ҳужумга тутиш билан жавоб қайтарди.

Россия Суриянинг Балюн минтақасидаги жангларда ўз кучлари иштирок этганини рад қилган.

Европа Иттифоқи уруш ҳаракатларининг ёйилишидан огоҳлантирган.

Путин ва Эрдўғон жума кунги мулоқот чоғида Идлибдаги вазиятни нормаллаштириш учун қўшимча чоралар кўришга келишишган.

Эрдўғоннинг Суриядаги вазиятни АҚШ президенти Доналд Трамп билан ҳам муҳокама қилиши кутиляпти.

5 март куни Истанбулда Эрдўғон, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркель ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG