Линклар

Шошилинч хабар
31 октябр 2020, Тошкент вақти: 07:26

Қозоқ фаолининг ўлимини тергов қилишга даъват қилганлар ҳибсга олинмоқда (ВИДЕО)


Нур-Султондаги намойишлар, 1 март, 2020

Қозоғистонда машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ўлимини холис тергов қилиш талаби билан 1 март куни Нур-Султонда ўтказилиши режаланган намойишга имкон берилмади.

Полиция мухолифатнинг намойиш чақириғи ортидан якшанба куни шаҳардаги асосий майдонларга кириш йўлини тўсиб қўйди, йиғилишга уринган ўнлаб кишини қўлга олди.

Ташкилотчилар, шунингдек, собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг сиёсатдан бутунлай кетишини талаб қилиб келади.

Полициянинг муҳим жойларни ўраб олгани, ҳибсга олишлар ва норозилик намойишига чиқувчиларни сўроққа чақириши ҳақидаги огоҳлантирувлар норозиларга пойтахт Нур-Султон ва бошқа шаҳарлар марказига йиғилиш имконини бермади.

Тадбирлар режалаштирилган айрим жойларда мобил интернет тўсиб қўйилди.

“Озодлик” радиоси мухбирлари Нур-Султонда камида 14 киши, Алматида камида 36 киши, Шимкентда 15 киши, Ақтўбеда эса 10 га яқин киши ҳибсга олинганига гувоҳ бўлди.

6 фарзанднинг отаси 43 яшар фаол Дулат Ағадил 24 февралда ҳибсга олингандан сўнг орадан бир неча соат ўтиб вафот этган.

Амалдорлар у “юрак етишмовчилигидан ўлгани ва танасида қийноқ излари бўлмагани”ни айтган.

Норозилик намойишчилари Ағадилнинг ўлимида амалдаги ҳукумат ва амалдорларни – жумладан, Назарбоев ва сўнгги 30 йилда у бино қилган тизимни – айбламоқда.

Ағадилнинг қўл ва оёқларида яралар, елкаси, орқаси, билаклари ва танасининг бошқа қисмларида кўкариб кетган жойлар борлиги акс этган видео пайдо бўлгандан сўнг фаоллар бунинг сабаблари тергов қилиниши бўйича талабларни жадаллаштирди.

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 29 февралда Ағадилнинг ўлими юзасидан сақлаган сукутни бузиб, шундай деди:

“Мен жамоатчилик норозилигини ҳисобга олиб, ушбу масалани пухта ўрганиб чиқдим ва ишонч билан айтишим мумкинки, фаол Ағадил юрак етишмовчилиги оқибатида ўлган. Бунинг тескарисини айтиш ҳақиқатни рад этишдан бошқа нарса эмас”.

Аввалги президент Назарбоев ўтган йили президентлик лавозимидан кетган бўлса-да, тобора таъсир кучи ошиб бораётган Қозоғистон Хавфсизлик кенгашига раислиги ва бошқа воситалар орқали ҳукумат сиёсатига таъсирини сақлаб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG