Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:11

ССВ коронавирус важидан ўзбекистонликларни оммавий тадбирларни ўтказмай туришга чақирди


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёдаги эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар оммавий тадбирларни ўтказмай туришга чақирди.

Бу чақириқ, ССВ матбуот хизматига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда куни кеча қабул қилган қўшма қарорида акс этган.

Қарорда Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида профилактика чоралари ва назоратини кучайтириш, ушбу масалада огоҳликни ошириш, ўқитувчи ва ўқувчиларни шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши, масъуллар иштирокида эрталабки фильтрни ташкил этиш, мактабга келмаган ходим ва ўқувчиларнинг аҳволидан хабар олиш, ўткир респиратор касаллик белгилари аниқланган ўқувчиларни зудлик билан ота-онаси ва ҳудудий оилавий поликлиникага хабар бериш каби қатор вазифалар аниқ белгилаб берилган.

Ҳужжатда дунёдаги эпидемик вазият барқарорлашгунга қадар халқаро ва оммавий тадбирлар ҳамда спорт мусобақаларини зарурат бўлмаса ўтказмаслик, айниқса, чет эл фуқаролари ва хориж давлатларида бўлиб келганларнинг таълим муассасаларига ишга, уларнинг фарзандларини эса вақтинча карантин даврида ўрта мактабга қабул қилмаслик чораларини қатъий кўриш билан боғлиқ вазифалар ҳам акс этган.

Умумтаълим муассасаларида санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекция тадбирларини бажарилиши бўйича ҳар бир таълим муассасанинг раҳбари шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳонда коронавирус билан боғлиқ эпидемия суръати тез ўсиб бораётганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон билан Хитой, Жанубий Корея, Япония, Италия, Афғонистон каби қатор давлатлар ўртасида парвозлар вақтинча тўхтатилгани айни муддао бўлганини урғулаган.

XS
SM
MD
LG