Линклар

Шошилинч хабар
25 октябр 2020, Тошкент вақти: 22:08

Муштумзўр ва сўконғич ҳокимларни аёвсиз жазолаш талаб қилинди


Ўзбекистонда 200 нафардан зиёд ҳоким бўлса, уларнинг барчаси сўкмайдиган ёки урмайдиган бўлиши учун камида 200 йил керак, деб ёзади ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев (www.xabar.uz, 3 март).

Муаллиф қонунчиликдаги адолатсиз нуқтага эътибор қаратган.

“Бир нарса мени доим ҳайрон қолдиради. Қизиқ-да, масалан, ҳоким фуқароларни сўкса, қонун бўйича маъмурий жазо берилади (максимум 40 минимал жарима). Агар тескариси, яъни оддий фуқаро ҳокимни сўкса, унда бу тўғридан-тўғри жиноят бўлади ва ҳатто 1 йилгача қамалиши ҳам мумкин... Ёки ҳоким ҳақорат қилгани учун ҳам жиноий жавобгарлик белгилансин (ахир у катта амалдор, унинг ҳаракати давлат имижига путур етказади), ёки аксинча оддий фуқаролар ҳокимни ҳақорат қилгани учун дарҳол жиноятчи сифатида қаралмасин”, деб ёзади у.

Блогер давлатнинг бирдан-бир манбаи бўлган халқ ҳокимтўралардан қуйи ўринда туриши мумкин эмаслигини таъкидлаб, муштумзўр ва сўконғич ҳокимларни ҳам аёвсиз жазолашни талаб қилган.

“Ҳоким ким? Халқни пулидан ойлик олиб, аслида халққа хизмат қилиши керак бўлган хизматчими ёки фақат Президентга хизмат қилишга бел боғлаб, халқни писанд қилмайдиган ва ўз ҳудудида мутлоқ ваколатга эга бўлволиб (қонунан эмас, оғзаки), ўзи хон, кўланкаси майдон бўлган шаҳаншоҳми?” дея савол қўяди Х.Худойбердиев.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG