Линклар

Шошилинч хабар
17 Avgust 2026, Toshkent vaqti: 16:25

Коронавирус: Пермь театрида фақат бир киши учун спектакл қўйилади

Театрга кирадиган томошабин лотерея орқали аниқланди.
Театрга кирадиган томошабин лотерея орқали аниқланди.

Пермь опера ва балет театри коронавирус бўҳрони туфайли жорий қилинган чекловларга қарамасдан ўз фаолиятини давом эттиради.

Аммо спектаклларни томоша қилиш учун залга фақат битта томошабин киритилади.

20 март куни театр ходимлари ушбу янги формат ой якунидан бошлаб йўлга қўйилишини билдирди.

Театр сайтида эълон қилинган билдирувга кўра, яқин кунларда залдаги ягона томошабин бўлиш истагидагилар ариза топшириши мумкин бўлади.

"Рўйхатдан ўтганлар орасидан лотерея танлови усули билан танлаб олинган томошабинни спектаклларга чақирамиз", дейилади билдирувда.

Билдирувга кўра, танлаб олинган томошабин залга киритилишидан олдин шифокор назоратидан ўтади.

Театр директори Марат Гацалов бундай чора театр тарихида илк маротаба кўрилаётганини айтди.

- Умуман олиб қараганда, бир нафар томошабин ва тўла зал аслида айни нарса, — деди у.

Пермь опера ва балет театрига 1870 йилларда асос солинган.

Давом этаётган COVID-19 коронавирус инфекцияси туфайли ўнлаб мамлакатда оммавий тадбирлар бекор қилинди. Россияда бугунга қадар 253 нафар одам вирусга чалинди.

This item is part of
XS
SM
MD
LG