Линклар

Шошилинч хабар
26 октябр 2020, Тошкент вақти: 10:02

30 мартдан шахсий автомобилда шахсий мақсадда ҳаракатланиш тақиқланди


Йўллар назорати, 27 март, 2020, Наманган

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда яна бир қатор чекловлар ўрнатилди.

30 март эрталабки соат 6 дан 20 апрель тунги соат 12 га қадар мамлакат бўйлаб, автотранспорт воситалари давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер) асосидагина ҳаракатланиши мумкин.

Шахсий машинадан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъиян ман этилади.


Мазкур рухсатномалар қуйидаги автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

- озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотлар хизмат машиналари ва шу ташкилотларга ишлайдиган ходимларнинг шахсий машиналари;

- Санитария ва гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

- Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

Шу билан бирга, республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:

- Ўзбекистон Республикаси ва хорижий дипломатик хизмати ходимлари, Ташқи ишлар вазирлиги таклиф қилган халқаро ташкилотларига тегишли автотранспорт воситаларига;

- Аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;

- алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;

- тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;

- тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;

- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;

- N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;

- вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;

- йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига;

- етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;

- фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;

- дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;

- йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари шулар жумласидан.

Автотранспорт воситаларига (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) махсус рухсатномалар бериш тизими 29 март соат 09:00 дан бошланди.

Шахсий машинадан шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъиян ман этилади.

29 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2 бемор коронавирусдан вафот этди, 133 кишида вирус аниқланди.

7 бемор тузалиб, шифохонадан чиқди.

Вирусни юқтирганлар расмий сони дунё бўйича 667 мингдан, ўлганлар сони эса 30 мингдан, тузалганлар сони 142 мингдан ошди.

Бошқа янгиликлар Озодлик жонли блогида!

XS
SM
MD
LG