Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:16

Фатво: Коронавирусдан ўлган одам шаҳид. Масжидларни спирт билан дезинфекция қилиш ва рўза тутмаслик мумкин


Фатвода шифокорлар рўза коронавирусга чалиниш ва у орқали ҳалок бўлиш хавфини кучайтиради деган тақдирда ва бу нарса илмий жиҳатдан ўз тасдиғини топганда, рўза тутмаслик мумкин бўлади, деб қайд этилади.
Фатвода шифокорлар рўза коронавирусга чалиниш ва у орқали ҳалок бўлиш хавфини кучайтиради деган тақдирда ва бу нарса илмий жиҳатдан ўз тасдиғини топганда, рўза тутмаслик мумкин бўлади, деб қайд этилади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси расмий веб портали Ал-азҳар халқаро электрон фатво марказининг коронавирусга оид фатволарини эълон қилди.

Фатвода айтилишича, коронавирусдан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади. Шунингдек, фатвода “маст қилмайдиган спирт” ҳалол бўлиши таъкидлаган ва бундай спирт билан масжидларни дезинфекция қилишга рухсат берилган.

Фатвода шифокорлар рўза коронавирусга чалиниш ва у орқали ҳалок бўлиш хавфини кучайтиради деган тақдирда ва бу нарса илмий жиҳатдан ўз тасдиғини топганда, рўза тутмаслик мумкин бўлади, деб қайд этилади.

Фатвода, жумладан, "Коронавирус сабабидан ўлган киши шаҳидми?" деган саволга ҳам жавоб берилади.

Ал-азҳар халқаро электрон фатво марказининг таъкидлашича, коронавирус сабабидан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади ва унга шаҳидлар ажри берилади.

Коронавирус билан ўлган маййитни ювишнинг ҳукми ҳақида сўз борар экан, фатвода: "Одатда вафот этган мусулмон ғусл қилдирилиб, кафанланиб, жанозаси ўқилади, лекин вабо тарқалган ва медицина маййитни ушлаган тирикларга ўтишини исботлаб турган бир вақтда маййит устидан сув қуйилиб, уни ишқаламасдан бирор чора қилиб сув етказилиши кифоя қилади. Бунда ғассолга касаллик юқмаслиги учун махсус комбинезон кийдириш, хонани дезинфекциялаш каби мутахассислар томонидан бериладиган барча чоралар қўлланиши керак бўлади", деб айтилади.

Азҳар фатво маркази спирт билан дезинфекция қилинган масжидда намоз ўқиш жоизлигини ҳам билдирган.

Фатвода айтилишича, ҳар қандай спирт деб аталувчи модда ҳам маст қилувчи бўлавермайди. Маст қилмайдиган спирт пок ҳисобланади. Шунинг учун у билан баданни ва турли юзаларни дезинфекциялаш мумкин бўлаверади.

"Марказга кўра спиртни тиббий томондан тозалашда ишлатиш мумкин ва у билан турли юзаларни, жамоат жойларини ва масжидларни тозалашнинг зарари йўқ. Кийими, бадани ёки жойнамозига спирт теккан одамнинг намози дуруст бўлади", дейилади фатвода.

Азҳарнинг халқаро электрон фатволар маркази "шифокорлар рўза коронавирусга чалиниш ва у орқали ҳалок бўлиш хавфини кучайтиради деган тақдирда ва бу нарса илмий жиҳатдан ўз тасдиғини топганда, рўза тутмаслик мумкин бўлади", деб билдирган. Айни пайтда марказ рўза касалликка чалинишга сабаб бўлиши мумкинлиги "ҳозиргача илмий тасдиғини топган эмас", деб қайд этган.

Коронавирус пандемияси шароитида таровиҳ намозларининг ҳукми ҳақида фатвода қуйидагилар айтилади:

"Машҳур Ислом даъватчиси Мабрук Атийяга кўра таровиҳ намозларини уйда адо этиш масжидларда адо этишдан афзалдир. Чунки таровиҳнинг ҳукми суннат бўлиб, суннатларни уйда адо этиш масжидда адо этишдан яхшироқдир. Олимнинг таъкидлашича, йиғилиш мусулмонларга зарар етишига сабаб бўладиган бўлса, намоз учун йиғилмаслик керак. Коронавирус сабабли масжидлар фарз намозлари учун ёпилган бир пайтда суннат намозлар учун очилмаслиги ўз-ўзидан тушунарли".

XS
SM
MD
LG